“Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг маҳаллаларда саралаш босқичи давом этмоқда

24.05.2024, 12:32

“Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг маҳаллаларда саралаш босқичи давом этмоқда

“Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг Чилонзор туманидаги маҳаллалар босқичи бўлиб ўтмоқда. Саралаш босқичида тумандаги  "Гавхар", "Дўмбиробод", "Катта Дўмбиробод",  "Баҳористон", "Бектўпи", "Бешчинор", "Боғзор", "Бўрижар", "Чўпонота", "Дилобод" маҳаллаларида фаолият юритаётган тадбиркор аёллар фаол иштирок этди. 

Партия вакиллари ишбилармон хотин-қизлар фаолиятини маҳаллалар кесимида ўрганиб баҳолаб бордилар.

"Ҳавас" гуруҳи либослар дизайнери Шахноза Ғуломжонова маҳалладаги 6 нафар банд бўлмаган аёлларни иш билан таъминлаган ва 20 турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариб ички бозорга ва  "Ҳавас" гуруҳи учун либослар яратади. 

Турсуналиева Шахло тикув цехи раҳбари бўлиб, маҳалладаги 4 нафар ишсиз аёлларни бандлигини таъминлаган ва корхонасини кенгайтириш ниятида.

Тошкент шаҳар "Хотин-қизлар реабилитация ва мослаштириш" маркази раҳбари Тургунова Умида билан бўлиб ўтган суҳбатда ишсиз аёлларга тикувчилик, қандолатчилик йўналишида маҳорат дарсларини ташкил этиш, келгусида ҳамкорликда лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

"Дўмдиробод" маҳалласида аёлларга тикувчилик сир асрорларини ўргатиб келаётган тадбиркор Шомирзаева Шахноза фаолияти билан ҳам танишилди. Ҳозирда тадбиркор 100дан ортиқ турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаради, булар ичида махсус кийимлар ҳам бор ва уларни ички бозорга етказиб беради. Шунингдек маҳалладаги 20 нафарга яқин хотин-қизларни касбга йўналтириб уларни бандлигини таъминлашга эришган. 

"Катта Дўмбиробод" маҳалласида фаолият олиб бораётган "Avrora tekstil" тикув цехи раҳбари Феруза Абдуалимова 45 нафар аёлни иш билан таъминлаган, маҳсулот тури 100дан ортиқ бўлиб, қўшни Қозоғистон Республикасига маҳсулотлар экспорт қилинади. 

Ушбу маҳаллада 100 млн. сўм кредит олиб, тикувчилик фаолиятини йўлга қўйган Темирова Муқаддам опанинг фаолияти ҳам  ўрганилди. Маҳалладаги 6 нафар аёл бандлиги таъминланган. 

Сўнги манзил Чилонзор туманида жойлашган ҳунарманд уюшмаси маркази бўлди. Мазкур марказ раҳбарияти билан ҳам суҳбат олиб борилди ва тадбиркор аёллар рўйхати билан бирма бир таништирилди, улар орасидан кўплаб аёлларни бандлигини таъминлашга эришган тадбиркор аёлларнинг фаолияти манзилли ўрганилиб, улар орасидан кўрик-танловда иштирок этиш учун энг йириклари ва муносиблари саралаб олинди.

  • Кўрилди
    204
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+