Таълим даргоҳида истеъдодли ўқувчи-ёшлар билан учрашув ўтказилди

24.05.2024, 15:45

Таълим даргоҳида истеъдодли ўқувчи-ёшлар билан  учрашув ўтказилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Андижон вилоятига ташрифи мобайнида Булоқбоши туманидаги 43-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлди.

Таълим даргоҳида педагог ўқитувчилар ҳамда истеъдодли ўқувчи-ёшлар билан учрашган партия етакчиси ўзаро самимий мулоқот руҳида кечган суҳбатда юртимиз эгалари бўлган ёшларга кўрсатилаётган эътибор бугун ҳар қачонгидан ҳам юқори поғонага кўтарилганини эътироф этди.

Бугун юртимиз ёшлари адолатли равишда ўз зиммасига Ватан келажаги учун маъсулиятни олишга қодир бўлган, бугунги ва эртанги куннинг ҳал қилувчи кучига айланаётганини алқади.

Янги Ўзбекистон бунёдкорлари бўлган ёшларимизни тарбиялаш учун таълим тизими замон талаблари асосида тубдан янгиланаётганига эътибор қаратди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида таълим тизими ислоҳотлари энг биринчи вазифа этиб белгиланганининг мазмун-моҳиятини очиб берди.

Давлатимиз раҳбари ғоят ўринли таъкидлаганидек, мамлакатда олиб борилаётган таълим ислоҳотларига барча дахлдор эканига урғу берди.

O‘zLiDeP ҳам ёшларнинг таълим олиши, янги билимларни, янги кўникмаларни эгаллаши, кундалик ҳаётда билим ва технологиялардан оқилона ва самарали фойдаланиши учун, шунингдек йигит ва қизларнинг профессионал, ижодий ва хизмат поғоналаридан ўсиши, ўз бизнесларини ташкил этиши учун барча имкониятларни, энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш йўлидаги ислоҳотларни амалга оширишда жонбозлик кўрсатаётганини таъкидлади.

Хусусан, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда амалга оширилаётган таълим ислоҳотларида узлуксизлик, замонавийлик ва қулайлик тамойилларига устуворлик берилаётганини қайд этди.

Бугун хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш ва ўқувчиларни мактаб партасидан бошлаб тадбиркорлик ва касбга йўналтириш масалаларига катта эътибор қаратилаётгани, бу эса ўз навбатида уларнинг етук мутахассис бўлиб етишиши, фаровонлигини таъминлашида тамал тоши бўлиб хизмат қилаётганини айтди.

Шунингдек, таълимда хусусий секторнинг улуши ортиб бориши билан соҳада соғлом рақобат муҳити юзага келгани, ёшларга танлов имкониятларини оширгани, хусусий таълим муассасаларининг ёшларни сифатли таълим билан қамраб олинишида давлатга кўмакчи бўлаётгани хусусида ҳам тўхталди.

Хусусий таълим муассасалари соҳада таълим сифатини ошириш, маданиятини шакллантириш, ўзини ўзи ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этибгина қолмасдан, хусусий сектор давлатнинг таълим хизматлари билан таъминлаш юкининг бир қисмини ўзига олган ҳолда аҳолининг таълим олишига бўлган эҳтиёжларини қондира бошлагани эътиборга молик эканини қайд этди.

Таълим ва илм-фан, технологияларни янада ривожлантириш, узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш тарафдори бўлган партия бундан буён ҳам ёшларни таълим олиши, етук салоҳиятли кадр бўлиб етишиши, бандлигининг таъминланиши, жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида ўзининг ўрни ва овозига эга бўлишида яқин кўмакчи бўлиб қолишини билдирди.

Партия етакчиси ўқувчи-ёшлар билан ўтказилган мулоқот учрашуви асносида уларнинг орзу-истаклари, давлат жамият бошқарувига доир таклиф ва ташаббуслари билан ҳам қизиқди.

Тадбир якунида таълим даргоҳининг кўзга кўринган муайян ютуқларни қўлга киритган ўқувчиларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    211
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+