Ёшлар парламенти аъзолари учун республика семинари ташкил қилинди

25.05.2024, 12:15

Ёшлар парламенти аъзолари учун республика семинари ташкил қилинди

ЎзЛиДеП "Ёшлар қаноти" ташаббуси билан Ёшлар парламенти аъзолари ва партия фаоллари учун сиёсий- ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган икки кунлик республика ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда ёшларга конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, қонун чиқарувчи орган фаолияти, парламент тушунчаси ва унинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳамда Ўзбекистон замонавий сиёсатшунослик каби мавзуларда малакали экспертлар томонидан маълумотлар берилди.

Таъкидлаш жоизки, Парламент тадқиқотлар институти билан ЎзЛиДеП ўртасида қўшма меморандум имзоланган. Унга мувофиқ, партия вакиллари, ёшлар парламенти аъзолари, ёшлар қаноти фаолларининг тизимли малакасини ошириб бориш белгилаб берилган. Мазкур икки кунлик семинар ҳам айни шу мақсадда ташкил қилинди.

Семнар давомида "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида ёшларга оид белгилаб берилган вазифалар ва уларнинг ижросида бевосита ёшларнинг иштироки каби масалаларда муҳокамалар олиб борилди.

Шунингдек семинарда ёшларга дипломатик этикет, волёнторлик фаолиятини ташкил этиш, жамоа билан ишлаш технологияси ва бошқарув қобилияти каби мавзуларда ҳам маърузалар, баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

Семинар якунида энг фаол ёшлар партиянинг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирландилар.

  • Кўрилди
    190
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+