Депутат ёшларга замонавий касб сирларини мукаммал ўрганишни тавсия қилди

29.05.2024, 12:20

Депутат ёшларга замонавий касб сирларини мукаммал ўрганишни тавсия қилди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари ҳудудларда бўлиб, ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказишмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Усманова ҳам ўзи сайланган ҳудуд Қибрай туманидаги бу галги учрашувларини ёшлар даврасида бошлади.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати ёрдамчиси Нилуфар Миравазова, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлари, ёшлар ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда депутат давлатимиз раҳбарининг ёшлар камолотига қараётган доимий эътибори, айниқса, таълим ислоҳотларида яққол кўзга ташланаётгани хусусида фикр юритди.

Буни хорижий таълим муассасаларидан ўзимиздаги олий ўқув юртларига ўқишини кўчириш, тест жараёнларининг янада шаффофлаштирилгани, ушбу ўқув йилидан эътиборан олдин тест синовларидан ўтиб, кейин ОТМни танлаш эркинлигининг берилаётганида ҳам кўриш мумкинлигини таъкидлади.

O’zLiDeP мамлакатда ҳар жиҳатдан баркамол, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий қарашларга эга ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал, маънавий салоҳияти, ижтимоий фаоллигини оширишни ўз олдидаги муҳим вазифалари сиффатида кўришини қайд этди.

Шунингдек, партия ўз дастурий мақсадларида барча ёшлар учун ижтимоий-сиёсий истиқболни яратиш, ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, замонавий рақамли технологияларини ҳаётга жорий этишда ёшларнинг бирламчи кўникмаларини шакллантириш масаласини илгари сураётганини билдирди.

Замонавий ахборот технологияларининг ёшлар ҳаётида тутган ўрни ҳақида тўхталаркан, келажакда сунъий интеллектдан фойдаланишни биладиган, IT технологияларга доир билимларни мукаммал эгаллаган салоҳиятли кадрларга эҳтиёж катта бўлишини уқтирди.  

“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясига асосан мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш шаффофликни таъминловчи омил бўлиб хизмат қилишини қайд этди.

Жамиятнинг ҳар бир соҳасини рақамлаштириш давлат бошқарувида шаффофликни таъминлаши, бунинг натижасида эса, мамлакат ҳаётининг барча йўналишлари бирдек равнақ топиши тўғрисидаги мулоҳазалари билан ҳам ўртоқлашди.

Ёшларнинг мавзуга доир барча саволларига атрофлича жавоблар берган халқ вакили уларга замонавий касб сирларини мукаммал ўрганишни тавсия қилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири 

  • Кўрилди
    143
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+