Қўшкўпирлик ҳунарманд аёллар беллашдилар

31.05.2024, 12:21

Қўшкўпирлик ҳунарманд аёллар беллашдилар

Қўшкўпирлик ҳунарманд аёллар беллашдилар

“Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танлови ҳар йили том маънода турли соҳада фаолият олиб бораётган ишбилармон хотин-қизларнинг янгидан янги қиёфасини кашф қилмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Нафақат тадбиркор аёллар балки ўз фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган хотин-қизлар учун ҳам бу кўрик-танлов тадбиркорлик соҳасига илк қадамнинг дебочаси бўлиб ҳизмат қилмоқда. Қўрик танловдан кўзланган мақсад ҳам шудир аслида.

Бўлиб ўтган қўрик танловнинг бу сафарги саралаш босқичларида тумандаги “Шеробод”, “Бекобод”, “Меҳнатобод”, “Пахтакор”, “Ил галди”, “Дўстлик”, “Бўрлок”, “Коровул”, “Вохимчи” маҳаллалари қамраб олинди.

Маҳаллалардан иштирок этган ҳунармандлар орасидан номзодлар ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган мезонлар асосида саралаб олинди. Саралашда энг фаол деб баҳоланган ҳотин-қизлар туман босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

Фаолияти жиҳатидан кўплаб шогирдлар етиштирган ва қўшимча иш ўринлари яратишда жонбозлик кўрсатган иштирокчилар орасидан болалар ўйинчоқларини тўқиш билан шуғулланувчи ҳунарманд Бекжонова Дилноза, тикувчилик соҳасида кўп йиллик тажрибага эга иштирокчи Отажонова Гулистон ҳамда турли ҳилдаги паррандалар ва уй ҳайвонлари боқиш ва етиштириш билан шуғулланиб келаётган Ғоипова Муҳаббат кўрик- танловнинг туман босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритишди.

Иштирокчилар тадбир сўнгида ташаккурномалар билан тақдирландилар!

  • Кўрилди
    222
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+