Депутат Ургут туманидаги маҳалла еттилиги ва Ургут Эркин иқтисодий зонасидаги тадбиркорлар фаолиятини ўрганди

03.06.2024, 10:17

Депутат Ургут туманидаги маҳалла еттилиги ва Ургут Эркин иқтисодий зонасидаги тадбиркорлар фаолиятини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Ғайрат Абдиев Эркин иқтисодий зонасидаги "Ургут кўркам текстил" МЧЖнинг “Сунъий толадан мато ишлаб чиқариш” ва  "UR JEANS" МЧЖнинг “Джинси маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишди, тадбиркорлар билан мулоқот қилди, муаммо ва таклифларини ўрганди.

Тадбиркорлар ички ва ташқи бозорларни арзон ва сифатли ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан таъминлаш ва ишчи ўринларини кўпайтириш масаласида ўз таклифларини билдирди. Депутат улар билан мулоқотга киришиб, мурожаатларда ўртага ташланган камчиликларни ўз жойида масъуллар иштирокида бартараф этиш чорасини кўрди.

Бизга маълумки, маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлаш мақсадида "Маҳалла еттилиги" ташкил этилиб, ҳар бир вакилнинг маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, соғлом маънавий муҳитни таъминлашга доир вазифалари белгилаб олинди. Бу борада Президентнинг қатор фармон ва қарорлари қабул қилинган.

Ўз навбатида депутат маҳаллалар фаолиятини  ўрганиш мақсадида тумандаги Қуйиқишлоқ, Ишчан, Мирзабоғлон Чеп, Жарқишлоқ, Бешёғоч "Маҳалла еттилиги" фаоллари билан учрашди.

Учрашув давомида маҳаллалардаги қурилиш объектлари, мактаблар, спорт иншоотлари, тиббиёт муассасалари, ёшлар ва аёллар бандлиги ҳолатлари бўйича фикрлар алмашилди. Маҳалладаги муаммолар, маънавий муҳит, "Маҳалла еттилиги"нинг аҳоли ва депутатлар билан ҳамкорлиги ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, маҳаллада аҳолининг ижтимоий хизматлардан хабардорлигини ошириш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни сақлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, айниқса хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларни муносиб иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    169
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+