Қашқадарёда йил якунига қадар хорижий сайёҳлар оқимини 500 мингга, маҳаллий туристларни 4 миллионга, туризм хизматлари экспорти 100 млн долларга етказилади

03.06.2024, 11:21

Қашқадарёда йил якунига қадар хорижий сайёҳлар оқимини 500 мингга, маҳаллий туристларни 4 миллионга, туризм хизматлари экспорти 100 млн долларга етказилади

Қашқадарёда йил якунига қадар хорижий сайёҳлар оқимини 500 мингга, маҳаллий туристларни 4 миллионга, туризм хизматлари экспорти 100 млн долларга етказилади

 Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг O`zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида “Янги туризм йўналишлари, хусусан, туризм қишлоғи, туризм ва гастрономик кўчалар, зиёрат туризми маршрутлари, пляж, сувда ва чўл ҳудудларида дам олиш туризми тармоғини йўлга қўйиш, вилоятда тематик туристик зоналар ва кластерларни яратиш, “Тўсиқсиз туризм”ни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар  масалалари бўйича ўринбосари – Туризм бош бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда таъкидланишича, туризм соҳаси бугунги кунда жаҳон иқтисодининг асосий драйверларидан бирига айланиб бормоқда. Сўнгги 3 йилда вилоятда туризм инфратузилмасини яхшилаш ҳамда яратилган имкониятлар натижасида жойлаштириш воситалари 81 тадан 327 тага, ўринлар 5 500 тага,  туроператорлар сони 34 тага  етди. Туризм соҳасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган қиймати 105 млн долларлик 151 та ҳудудий инвестиция лойиҳаларидан, 93 таси тўлиқ ишга туширилди. Туризм ва ёндош соҳаларида 14 204 та иш ўрни яратилди. 2023 йилда вилоятга 2 млн 109 минг нафар маҳаллий, 222 минг нафар хорижий сайёҳлар ташриф буюриб, туризм хизматлари экспорти 45 млн долларга етказилди.

7 та туристик тоифадаги транспорт воситалари хизмати йўлга қўйилиб, умумий қиймати 16 млрд сўмлик 4 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали туризм ва ёндош соҳаларда 492 нафар янги иш ўринлари яратилди. 4 июндан сайёҳлар Туркия давлатига авиқатновлар йўлга қўйилади. Шаҳрисабзда туристларни кўпроқ олиб қолишга ундайдиган жозибадор йўналишлар йўқлиги учун сайёҳлар кам келарди. Эндиликда Ҳисорак сув омбори ҳудудида 2 та 20 ўринли катерда саёҳат хизмати ташкил этилиб, янги туризм маршрути яратилиб¸ кунига 300 сайёҳга хизмат кўрсатиладиган бўлди. 

2024 йилнинг 1 май ҳолатига 511 минг нафар маҳаллий ва 121 минг нафар хорижий туристлар жалб қилиниб, туризм хизматлари экспорти 24,1 млн. АҚШдолларига етказилди. Президентимизнинг “Қашқадарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра Шаҳрисабз туманида умумий майдони 240 гектарлик “Шаҳрисабз” туристик маркази ҳудудида туризм ва ёндош йўналишлардаги инфратузилма объектлари қурилиши режалаштирилган. 2025 йилга келиб, янги хизмат кўрсатиш турларидан аквапарк, вино, агро, чорвачилик, экстримал, этно ва ҳунармандчилик туризм йўналишлари яратилиб, 1 млн. нафар маҳаллий туристлар ташрифига эришилади.

 “Шаҳрисабз” туристик маркази ҳудудида бошланғич қиймати 8 млрд сўмлик 6,3 га ер майдони 8 та лотга бўлиниб, аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига сотилди. “Ўзсаноатқурилишбанк” банк томонидан қиймати 400 ўринли меҳмонхона ва ҳар бирининг қуввати 100 ўринли бўлган 3 та хостел, Асакабанк томонидан 400 ўринли савдо кўнгилочар марказининг қурилиши давом этаётир. Шунингдек, ЎзМиллий банк томонидан дор йўли, автотураргоҳ ва ресторан, “Мираки”, “А.Темур” ва “Улоч” МФЙларида 10км саломатлик йўлаклар қурилаяпти. Қамаши туманида умумий майдони 58,6 гектар бўлган “Майданак баланд тоғ” туристик маркази ҳудудида ҳам туризм ва ёндош йўналишлардаги инфратузилма объектлари, 30 км йўл қурилиши режалаштирилган. 2024-2025 йилларда бу ерга 500 мингга яқин хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ташрифи кутилмоқда. 

   Ўзбекистон делегациясининг 2023 йил 4–6 октябрда Россиянинг Қозон шаҳридаги “Казань ЭКСПО” тадбирлар доирасида эришилган келишувларга асосан Шаҳрисабз туманида 2,9 минг гектар майдонда умуммавсумий тоғ-чанғи комплексини ташкил этиладиган бўлди. 100 млн. долларлик   мазкур лойиҳа амалга ошгач, 7 минг сайёҳни қабул қилиш имкони яратилади. 

  Қашқадарё вилоятининг тоғлиҳудудлари, яшил табиати, дарёлари ва этноқишлоқлари бошқа ҳудудларда такрорланмаслиги юзасидан, вилоятнинг асосий туризм драйверлари этиб эко, этно ва гастротуризм йўналишларини ривожлантиришга қаратилган концепция ишлаб чиқилди.

  Китоб тумани Қайнар қишлоғида 16 га ер майдонлари 15 млн. долларлик инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига жойлаштирилиб, тадбиркорлик субъектига ажратиб берилди ҳамда соғломлаштириш, дам олиш, дор йўли ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини ўзида бирлаштирган туризм маркази лойиҳаси ер ишлари бошлаб юборилди. Қайнар қишлоғида 200 ўринли соғломлаштириш маркази қурилади. Йил якунига қадар хорижий сайёҳлар оқимини 500 мингга ва маҳаллий туристларни 4 миллионга ва туризм хизматлари экспорти 100 млн долларга етказилади.

 Депутатлардан Исмигул Хушмуродова, Исломиддин Аброров ва бошқалар  воҳада экотуризмни ривожлантириш яхши самара бериши, аммо Китобда қурилган цемент заводи экологияга қаттиқ таъсир этаётгани, бу ҳақда мутасаддиларнинг лоқайдлиги, ногиронларнинг муқаддам қадамжоларга зиёрат қилиши учун шароит йўқлиги, ички йўлларнинг таъмирталаблиги, воҳага сайёҳларни жалб этиш учун жозибадор йўналишларни кўпайтириш борасидаги ишлар етарли эмаслиги хусусида  фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

 

 

 

 

 

 

  • Кўрилди
    184
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+