Фарғоналик ишбилармон аёллар ўзаро баҳслашдилар

03.06.2024, 11:38

Фарғоналик ишбилармон аёллар ўзаро баҳслашдилар

Фарғоналик ишбилармон аёллар ўзаро баҳслашдилар

Хотин-қизларни оилавий тадбиркорликка, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерликка жалб этиш ҳамда бандлигига кўмаклашиш орқали ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорларини рўёбга чиқариш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили аньанавий ўтказилиб келинаётган "Ишбилармон аёл" кўрик-танлови минглаб ишбилармон аёлларни кашф этиб келмоқда.

Бу йилги кўрик-танловлар бевосита маҳаллалар кесимида ўтказилаётганлиги яна янги тадбиркор аёлларни кашф этишга имконият яратди. Янги қиёфалар, янги ташаббускор, ҳунарманд ва тадбиркор аёлларимиз кўплигига амин бўлдик.

 “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”да бўлиб ўтган кўрик-танловининг Фарғона шаҳар босқичида маҳаллалардаги ҳудудий саралаш босқичларида ғолиб бўлган 21 нафар тадбиркор ва ишбилармон аёллар иштирок этдилар.

“Шакарқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида миллий либослар устаси Муборакхон Турсунқулованинг 30 дан ортиқ шогирдлари билан тайёрлаган кўргазмаси тадбирга алоҳида файз киритди. “Нафосат" маҳалла фуқаролар йиғинидан Мунира Арипова яратаётган қўл меҳнатлари ижодлари ҳамда “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги томорқасидан унумли фойдаланиб  кўчатлар етказиб бераётган Раъно Махмудовалар барчани эътиборини тортди.

Шунингдек, шахар Маданият уйи санъаткорлари томонидан куйланган куй-қўшиқлар, бадиий чиқишлар тадбирни байрамона кайфиятда ўтишини таъминлади.

Бир сўз билан айтганда, кўрик-танловнинг ғолиблиги учун беллашган тадбиркор аёлларнинг ҳар бири алоҳида эътироф ва таҳсинга сазовор. Танлов ташкилотчилари томонидан совриндор ва ғолибларга партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

  • Кўрилди
    191
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+