Депутат эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва имконияти чекланган шахсларга саховат кўрсатди

04.06.2024, 10:39

Депутат эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва имконияти чекланган шахсларга саховат кўрсатди

Депутат эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва имконияти чекланган шахсларга саховат кўрсатди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пак хайру саховат, эҳтиёжмандларга ёрдам қўлини чўзиш ишларини бир қадар кенг қамров ва жадаллик билан давом эттирмоқда.

Халқ вакили ўзи сайланган ҳудуд – Пискент туманида ўтказилган бу галги хайрия тадбирига эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни ҳам таклиф қилди.

Пискент туманидаги 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби катта йиғинлар залида тўпланган кам таъминланган эҳтиёжманд оилалар ҳамда имконияти чекланган шахслар депутатга у билан кечадиган дилкаш мулоқотларни интиқлик билан кутишганини билдиришди.

 Тадбирда сўз олган депутат бугун юртимизда оналик ва болаликнинг ҳар томонлама ҳимоя қилинаётгани, кенг кўламли демократик ўзгаришлар, жумладан, таълим ислоҳотлари орқали Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни учинчи Ренессанс пойдеворини яратилаётгани, камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган оқилона сиёсат хусусида фикр юритди.

Жорий ўқув йили якунида Пискент туманида фаолият юритувчи 41 та умумтаълим мактабларини 1063 нафар ўқувчи муваффақиятли тамомлаб, шундан 52 нафари олтин, 10 нафари кумуш медалга битираётгани бағоят қувончли ҳол эканини эътироф этди.

Юртимиз эртаси бўлган етук ва баркамол авлодни етиштиришда муҳим ўрин тутган педагог ва ўқитувчиларга ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

Саховат ва байрам тадбирида Ўзбекистон  Корейс маданият  марказлари уюшмаси корейс маданияти ва санъати уйи ходимлари томонидан ташкил этилган концерт дастури ҳам намойиш этилди.

Концерт дастурида Она Ватан, мактаб, ёшлик, муҳаббат ва садоқат, оила ва оилавий қадриятларни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янграб, дилрабо рақслар ижро этилгани йиғилганларга кўтаринки руҳ бағишлади.

Тадбир сўнггида олижаноб халқ вакили эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларнинг 3 ёшдан 14 ёшгача бўлган фарзандлари, тумандаги умумтаълим мактабларини олтин ва кумуш медалга муваффақиятли битираётган 62 нафар битирувчиларга ўзининг байрам совғаларини ҳадя этди.

Туманда истиқомат қилувчи имконияти чекланган шахсларга ногиронлик аравачалари, қўлтиқтаёқлар, хассалар, юриш мосламалари, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар вакилларига эса озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ижтимоий пакетларни катта хурсандчилик билан улашди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    166
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+