Бухоро вилоятидаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилади

04.06.2024, 10:56

Бухоро вилоятидаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилади

Бухоро вилоятидаги ислоҳотлар янги босқичга

кўтарилади

Президентимизнинг Бухоро вилоятига ташрифи ҳамда келгусида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожини янада юксалтириш учун яратиб бериладиган имкониятлар билан танишган ҳар бир бухоролик ҳамюртимиз қалбида фахр-ифтихор туйғулари уйғониши шубҳасиз.    

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, юртимиз тинч, халқимиз осуда ҳаёт кечираётганининг ўзи бебаҳо неъмат, бунинг қадрига етишимиз, шукрона келтиришимиз лозим.

Президентимизнинг ташриф давомида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда иқтисодий ислоҳотларни, мақсадли дастурларни амалга ошириш бўйича қатор долзарб вазифалар белгилаб берилди. Бунда, айниқса, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни жалб этиш, ердан, сувдан унумли фойдаланиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.  

Давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида бухорода сўнгги йилларда катта ўзгаришлар бўлганини қайд этди. Жумладан, вилоят иқтисодиёти 1,5 баробар ўсиб, 53 триллион сўмдан ошди. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатишда 115 триллион сўм инвестиция жалб қилинди, 4,6 мингта корхона ишга тушиб, 90 мингта иш ўрни яратилди. Экспорт 215 миллион долларга етди. Буларнинг барчаси юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан  амалга оширилаётган бардавом иқтисодий ислоҳотлар самарасидир.

         Йиғилишда, шунингдек, аҳоли даромадларини ошириш ва тадбиркорликка кўмаклашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Бухоро вилояти бўйича бу ой 21,5 минг битирувчи меҳнат бозорига кириб келмоқда. Президентимиз таъкидлаганидек, улар билан бирга ишсиз кам даромадли аҳолини иш ва даромад манбалари билан таъминлаш стратегик вазифа бўлиб ҳисобланади. Бу борада O’zLiDePнинг барча даражадаги масъуллари зиммасида ҳам катта масъулият бор. Эндиликда, улар маҳаллий Кенгаш депутатлари ва МФЙлардаги “еттиликлар” билан бирга вилоятни камбағаллик, ишсизлик ва жиноятдан холи ҳудудга айлантириш учун фаол иш олиб боришлари талаб этилмоқда. 

Бухорода аҳоли даромадларини оширишнинг муҳим йўналишларидан бири кичик бизнес ҳамда туризм ва сервисни ривожлантириш бўлиб ҳисобланади. Ушбу йўналишларни ривожлантириш учун жумладан, кичик бизнес учун бу йили 5,9 триллион сўмга қўшимча равишда  яна 2,1 триллион сўм кредит ажратилиши, туризм ва сервис учун эса алоҳида100 миллион доллар ажратилиши келгусида ушбу соҳаларда янада катта ютуқларга эришиш имкониятини беради.

Барча ерда бўлганидек, Бухорода ҳам аҳоли бандлигини таъминлашда саноат зоналарини барпо этиш муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда Когон туманида 1 минг гектар ер майдонида йирик саноат мажмуасининг барпо этилиши натижасида вилоят иқтисодиётига йилига 250 миллион доллар қўшилган қиймат, 2 мингта иш ўрни, 250 миллиард сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт қилиш имкониятини яратади.

Мухтасар қилиб айтганда, давлатимиз раҳбарининг вилоятга ташрифи чоғида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир ҳар бир йўналиш бўйича белгилаб берган устувор вазифалари ижросини таъминлашда O’zLiDePдан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва фахрийлари, бошланғич партия ташкилоти етакчилари бор куч ва имкониятларини сафарбар этган ҳолда ташаббус кўрсатади.

Бобомурод Очилов,

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

 

 

  • Кўрилди
    180
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+