O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

05.06.2024, 16:00

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг жорий фаолияти ҳамда навбатдаги устувор вазифалар тўғрисида кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов иштирок этди.

Йиғилишда депутатларнинг фаоллигини ошириш, давлат ва жамият аҳамиятидаги дастурлар ижросига янада масъулият билан ёндашиш муҳим вазифа эканлиги алоҳида қайд этилди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижобий ишлар, олиб борилаётган жадал ислоҳотларнинг натижалари ҳамда уларнинг бош мақсади инсон ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликлари, қадр-қиммати, эҳтиёж ва манфаатларига қаратилганлиги таъкидланди.

Келгуси 7 йилда мамлакатимизнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни 2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан депутатлик назорати имкониятларидан самарали фойдаланиш тўғрисида фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди.

Йиғилишда партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, партия бошланғич ташкилотлари, партия депутатлари фаолияти  таҳлил қилиниб, иш самарадорлигини ошириш юзасидан тавсиялар, кўрсатмалар берилди.

Вилоят Кенгаши йиғилишда шунингдек, ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Гулистон шаҳридаги “Халима Худайбердиева” номидаги ижод мактаби директори, Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Ахмеджанова Покиза Шавкатовна O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раиси этиб сайланди. 

Мажлис ниҳоясида O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгашининг навбатдаги вазифалари бўйича қарор қабул қилинди.

     O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    228
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+