O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари Сенат фаолияти билан яқиндан танишди

06.06.2024, 10:49

O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари Сенат фаолияти билан яқиндан танишди

O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари Сенат фаолияти билан яқиндан танишди

Маълумки, мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш масаласига давлат даражасида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада Олий Мажлис Сенатида ҳам ёшлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилмоқда, бунда ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, умуман жамиятда ўз ўрнини топишига эътибор қаратилмоқда.

Ўз навбатида, “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да ушбу ишларни фаоллаштириш мақсадида сенаторлар O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлимининг иқтидорли ёшлари билан парламент юқори палатасида “Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси доирасида учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ҳамда ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, интеллектуал салоҳиятини тўлиқ намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун уларга яратилаётган шароитлар хусусида сўз борди.

Учрашувда Сенат томонидан қонунларни муҳокама қилиш ва қабул қилиш жараёнлари, қонунлар ижроси, талабаларнинг парламент фаолияти ҳақида назарий билимини ошириш, таълимнинг бевосита амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ёшларга батафсил маълумотлар берилди.

Шу билан бирга қонунларни қабул қилиш жараёнида келажак авлоднинг ўрни, хусусан, қабул қилинаётган қонунларга уларнинг таклифлари муҳимлиги таъкидланди. Ватан тараққиётига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш лозимлиги қайд этилди. 

Учрашув доирасида бугунги кунда долзарб қонунларни қабул қилиш, давлат дастурларининг ижросини таъминлаш, парламент назоратини олиб бориш, ижро органлари ва мансабдор шахсларнинг халқ олдидаги ҳисобдорлигини ошириш парламент фаолиятининг устувор йўналишлари эканлиги қайд этилди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда ёшлар сенаторларга ўзларини қизиқтирган саволларини йўллади ва батафсил жавоб олди. Шунингдек, Сенат қўмиталари ҳамда унинг девони иш жараёни билан яқиндан танишдилар.

 

  • Кўрилди
    271
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+