O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши фаолияти сарҳисоб қилинди

07.06.2024, 12:33

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши фаолияти сарҳисоб қилинди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия ва депутатлик гуруҳининг жорий йилдаги фаолияти ҳамда навбатдаги устувор вазифалари атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов иштирок этди. Партия етакчиси ўз сўзида депутатларнинг фаоллигини ошириш, давлат ва жамият аҳамиятидаги дастурлар ижросига янада масъулият билан ёндашиш муҳим вазифа эканлигини алоҳида қайд этди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижобий ишлар, олиб борилаётган жадал ислоҳотларнинг натижалари ҳамда уларнинг бош мақсади инсон ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликлари, қадр-қиммати, эҳтиёж ва манфаатларига қаратилганлиги таъкидланди.

Муҳокамаларда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни 2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан депутатлик назорати имкониятларидан самарали фойдаланиш тўғрисида фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди.

Ҳисобот даврида халқ депутатлари Сирдарё вилоят, туман, шаҳар кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан 2023 йилда 524 та депутатлик сўрови чиқарилган. Шундан, 121 таси вилоят депутатлари, 403 таси туман (шаҳар) Кенгашидаги депутатлар томонидан юборилган. 97 маротоба эшитувлар ташкил қилинган. Шундан 16 таси вилоят депутатлик гуруҳида, 81 таси туман (шаҳар) депутатлик гуруҳлари томонидан амалга оширилган. Шунингдек,  халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари сессиялари кун тартибига 42 та таклиф киритилиб, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларининг 39 та қарори қабул қилинишига эришилган. Муҳим ва долзарб масалалар юзасидан 176 та жамоатчилик назорати тадбирлари амалга оширилди.

Йиғилишда партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, партия бошланғич ташкилотлари, партия депутатлари фаолияти  таҳлил қилиниб, иш самарадорлигини ошириш юзасидан тавсиялар, кўрсатмалар берилди.

Мажлис ниҳоясида O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгашининг навбатдаги вазифалари бўйича қарор қабул қилинди.

     O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    216
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+