Асакада тайёрланаётган чақалоқлар кийими Россияга экспорт қилинмоқда

02.05.2018, 17:30

Асакада тайёрланаётган чақалоқлар кийими  Россияга экспорт қилинмоқда

Меҳринисо Исроилова тўрт йилдан буён чақалоқлар кийими, замонавий йўргаклар, турфа ҳажмдаги замонавий ёстиқларни ишлаб чиқариб келаётган тадбиркорлардан бири. У тайёрлаган маҳсулотлар ички ва ташқи бозорда аллақачон ўз харидорларини топиб улгурган. Ҳоттоки, Россиянинг қатор шаҳарларида ҳам М.Исроилова корхонасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотилмоқда. Меҳринисо жорий йил O‘zLiDePнинг “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Асака туман босқичида “Замонавий тадбиркор аёл портрети” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.  

– 2004 йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланаман, – дейди у. – Сўнгги тўрт йил давомида тадбиркорлик борасидаги кўникмаларим янада мустаҳкамланди. Айни кунда чақалоқлар кийимларига Россия давлатидан буюртма олганмиз. Корхонамизда 10 нафарга яқин шогирдим билан меҳнат қиляпмиз. Бугунги кўрик-танлов биз ҳунарманд ва тадбиркорлар учун бир-биримиз билан тажриба алмашиш, имкониятларимизни юзага чиқариш имконини берди. Муҳими, фаолиятимиз доирасида тўхтаб қолмаслик, янги, илғор ғоялар билан ҳаракат қилиш кераклигини ўргандик.

Таъкидлаш керак, танловнинг Олтинкўл туман босқичида Ўғилой Жўраева, Булоқбоши туман босқичида эса Гулбаҳор Тошиева ғолиб чиқиб, “Ишбилармон аёл”нинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Умидахон Исаева,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1643
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Муқаддас БЕКНАЗАРОВА – Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши 10-Тошёп сайлов округи депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати O`zLiDeP Амударё туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари.2018-05-07 18:32:16

Меҳринисо Исроилованинг оналар ва чақалоқлар учун эзгулигу тоза ва нафислик туйғусини улашиш орқали яна анча аёл-қизларнинг бандлигини таъминлаётгани таҳсинга лойиқ. Ўзбекистон бўйича тадбиркор аёлларимизнинг маҳсулотларини ички ва ташқи бозорда реклама қилиш усулларини кенг қамровда кўриб чиқиб, Telegram саҳифаларида гуруҳ, Uzlidep.uz сайтининг ўзидаёқ партиямиздаги тадбиркорларимиз маҳсулотларини Olx.uz лойиҳасидагидек рекламани ташкил қилиш ва жойлаштиришни йўлга қўйсак, партия томонидан катта эътибор ва ёрдам бўларди, албатта. Ва яна шуерда бир фикрни таъкидлаш лозимки, бу ғоя орқали бутун Ўзбекистондаги тадбиркорлар бир-бирлари билан яқин мулоқотда бўлиб, тажрибаларини оширган бўлардилар. Ушбу таклифни кўриб чиқишларингизни сўрардим.


Маликахон Жалолова2018-05-04 17:17:47

Аёллар қаноти томонидан ўтказилаётган ҳар бир тадбирлар ўзининг натижадорлиги билан ҳам алоҳижа эътирофга лойиқ. Тадбиркор аёлларимизнинг шижоати сўнмасин!


БОБОЕВ СОДИҚЖОН2018-05-04 12:01:57

ЮРТИМИЗДА МЕХРИНСО ИСРОИЛОВАГА ЎХШАШ АЁЛЛАРНИ КУПАЙТИРИШГА КЎМАКЛАШИШ ОРҚАЛИ РЕСПУБЛИКАМИЗНИНГ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ЯНАДА ЮҚОРИ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШИШИГА САБАБ БЎЛАДИ.


Олтинкўл туман Кенгаши депутати Б.Кўдиров2018-05-04 10:57:11

,,Ишбилармон аёл" кўрик танлови ўтказишда юртимиз тараккиёти ва кичик визнеснинг ривожланишида фаол тадбиркор аёллар сони тобора юксалмокда. Тадбиркор ва ишбилармон аёлларга омад.


Муяссар Мухтарджановна2018-05-04 10:39:50

Аёллар қанотининг ташаббуслари ҳамиша илғор бўлган. Мазкур танлов саралаётган тадбиркор аёлларимиз эртанги кунимиз ривожига муносиб ҳиссаларини қўшишига ишонамиз.


Умида Исаева2018-05-03 16:54:46

Аёллар қаноти бўлими ишларига ривож тилайман. чарчаш йўқ аёллар, фаол бўлайлик.


Гулматова Мухаррам Мархамат тумани ижрочи котиби2018-05-03 16:34:17

Мехринисо Исроилова сингари тадбиркор аёллар сафи кенгаяверсинлар


Одинахон Тургунова Андижон туман Кенгаши аппарат рахбари 2018-05-03 15:08:02

Асакада чиқаётган автомобиллар дунёда танилгани каби, Мехринисо опанинг ишлаб чиқараётган чақалоқлар учун кийимлари ҳам дунё болажонлари кувонч билан кийиб юрсинлар.


Асем Сиримбетова 2018-05-03 09:47:11

Тадбиркор ва ишбилармон аёлларимизнинг сафи янада кенгаяберсин


Акбар Алламов O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими этакчи консултанти2018-05-03 09:42:34

Меҳринисо Исроиловага ухшадан изланувчан тадбиркорлар купаяверсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+