“Ички йўлларни ободонлаштириш учун ажратилган маблағ тўлиқ ўзлаштирилмаган”, дейишмоқда андижонлик депутатларимиз

02.05.2018, 18:14

“Ички йўлларни ободонлаштириш учун ажратилган маблағ тўлиқ ўзлаштирилмаган”,  дейишмоқда андижонлик депутатларимиз

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда депутатлар вилоят Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шавкат Ҳошимовнинг ҳисоботини тинглади.

– Президентимизнинг Давлат бюджети даромадлари тушумини кўпайтириш, қўшимча солиқ захираларини излаб топиш орқали солиқ базасини кенгайтириш юзасидан берган топшириқларидан келиб чиқиб, маҳаллий бюджетга 7 йўналиш ва 14 қўшимча манбалари кесимида ҳисоб-китоблар ишлаб чиқилиб, вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган, – дейди Ш.Ҳошимов. – Жорий йилда ушбу йўналишлар асосида вилоят маҳаллий бюджетига жами 221 миллиард сўм қўшимча даромадлар туширилиши режалаштирилган. Вилоят маҳаллий бюджетининг 1-чораги даромадлари режа кўрсаткичи 275,5 миллиард сўмни ташкил этиб, чорак якунида 331,9 миллиард сўм миқдорида маблағ туширилди. Бундан кўриш мумкинки, режа кўрсаткичи ортиғи билан бажарилган.

– Йиғилишда ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик, – дейди партия депутатлик гуруҳи аъзоси Баҳодир Аҳмедов. – Масалан, ҳужжатларда вилоятдаги ободонлаштириш ишларига ажратилган маблағлар 96,4 фоизга ўзлаштирилган, деб кўрсатилган. Аммо ички йўлларни ободонлаштириш ишлари қониқарсиз аҳволда эканини айтдик. Бу эса ички йўлларни ободонлаштириш учун ажратилган маблағлар тўлиқ ўзлаштирилмаганини англади.  

Йиғилишда вилоят маҳаллий бюджетининг харажатлари Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан қабул қилинган параметрлар доирасида ижро этилаётгани алоҳида таъкидланди.

Рисолатхон НИЯЗОВА,

Халқ депутатлари  Андижон вилоят Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1658
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Маликахон Жалолова2018-05-04 17:12:37

Депутат тамонидан чиқарилган депутатлик сўровлари мутасадди ташкилотлар 10 кун ичида сўровга жабоб бериши керак . жавобини олган депутат янада депутат назоратини кучайтириб охирига етказгандагина депутат халк олдидаги ишончини оқлайди деб ўйлайман.


Муяссархон Умурзақова Андижон вилоят Кенгаши мафкуравий ташвиқот тарғибот бўлими мудири2018-05-04 10:38:02

Партия депутатлик гуруҳи ишига омад! мансабдор шахсларнинг депутатлар олдидаги масъулияти айнан уларнинг ахборотларида намоён бўлади. Демак, депутат ишласа, мансабдорларни ҳам ишлашга "мажбур қилади" . Бу эса депутат ва давлат ўртасидаги алоқани янада мустаҳкамлайди.


Гулматова Мухаррам2018-05-03 16:25:47

Партия туман Кенгашидаги бошланғич партия ташкилотлари томонидан жойлардаги ижтимоий иқтисодий муаммолар ўрганиб борилмоқда


Одинахон Тургунова Андижон туман Кенгаши аппарат рахбари 2018-05-03 15:03:42

Партия туман кенгашларида шакллантирилган депутатлик гуруҳлар фаолияти натижасида жойлардаги ижтимоий иқтисодий муаммолар ўз ечимини топмоқда.


Зухра Хайдарова Ижрочи котиб Избоскан тумани 2018-05-03 10:09:43

Партия Депутатлик гурухлари томонидан туманларда хам Молия бўлими рахбарларининг ахборотлари тинглаб бориляпти. Депутатлик гуруҳлари йиғилишларида кўрилган масалалар бўйича Доимий комиссияларга таклифлар берилиб бориляпти


Сергели туман Қўчқарова Ҳаётхон2018-05-03 09:12:12

Мамлакатимиздаги кўчаларни ободонлаштириш биз каби Халқ депутатларининг олдимизга қўйган мақсадларимиздан биридир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+