Президентимиз кўрсатмалари асосида Тўрақўрғон туманидан 800 гектар боғ барпо этилди

03.05.2018, 19:11

Президентимиз кўрсатмалари асосида Тўрақўрғон туманидан 800 гектар боғ барпо этилди

Давлатимиз раҳбари 2017 йилнинг июль ойида Наманганга ташрифлари чоғида Тўрақўрғон туманидаги “Gold Fresh Fruits” масъулияти чекланган жамиятида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳалари билан танишган эдилар. Учрашувда Президентимиз томонидан агрофирмада мевали кўчатлар экиш ҳамда боғ ҳудудини кенгайтириш бўйича топшириқ берилган эди.

Ана шундан келиб чиққан ҳолда Тўрақўрғон туманидан 800 гектар боғ яратилди. Бу ерда гилос, ўрик, шафтоли каби мевалар тез орада ҳосилга киради. Энг қувонарлиси мазкур боғ учун кўчатларни ўзимизнинг агрофирмада  етиштирилмоқда. Бу албатта чет элдан олиб келинадиган гилос кўчат таннархидан арзон тушади.

Давлатимиз раҳбари ушбу боғни оммавий ахборот воситалари орқали барчага ўрнак қилиб кўрсатиш, одамларда бозорбоп мевалар етиштириб, кўпроқ даромад топишга ҳавас уйғотиш зарурлигини қайд этди.

“Gold Fresh Fruits” масъулияти чекланган жамиятига Президентимизнинг келиши, ўз амалий таклиф ва кўрсатмаларини беришлари айниқса, бизни ҳар томонлама қўллаб – қувватлашлари бизга қўшимча куч бериш билан бирга зиммамизга жуда катта масъулият юклайди.

 Мурод Валиев,

“Gold Fresh Fruits” масъулияти чекланган

жамияти раҳбари, O‘zLiDeP фаоли

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2258
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

А.Раҳбаров O`zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгаши раисиниг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари2018-05-07 09:20:02

Давлатимиз раҳбари таклифлари билан ташкил этилган бундай лойхаларни биз ёшлар президентимиздан аввал ташаббус билан чиқиб хаётга тадбиқ этишимиз лозим.


Тўраев Ислом Арнасой пахта тозалаш корхонаси БПТ раиси2018-05-04 18:06:22

“Gold Fresh Fruits” масъулияти чекланган жамиятига ўхшаган тадбиркорларимиз юртимизда кундан кунга сони ортиб бормоқда бу каби тадбиркорлар Ўзбекистон иқтисодиётига жуда катта валюта олиб келмоқда.


Akmal Rustamovich-Sho'rchi tumani O'zlidep faoli2018-05-04 17:11:28

Xalqimizda: "Yaxshidan bog' qolar" - degan gap bor.Muhtaram yurtboshimiz ham mana shunday bog' barpo bo'lishida kerakli ko'tsatmalarni berib,bu ishi bilan o'z nomlarini tarix zarvaraqlariga abadiy muhrlamoqda.Oradan yillar o'tsa hamki.bu bog' xalqimiz manfaati yo'lida xizmat qiladi.Mana shu bog'da yetishtirilgan mevalardan "Yosh bolalar" uchun vitaminli mahsulotlar ishlab chiqarilsa,maqsadga muvofiq bo'lardi.


Зебинисо Қурбонова 2018-05-04 16:12:13

Давлатимиз раҳбари таклифлари билан ташкил этилган мазкур боғда етиштирилган маҳсулотлар ички ва ташки бозорларда ўз ўрнини топади. “Gold Fresh Fruits” масъулияти чекланган жамиятига ҳам келгусидаги режаларининг амалга ошишида муваффақиятлар тилаб қоламиз.


Андижон тумани бпт раиси Н.Маткосимов2018-05-04 15:20:01

Юртимиз тадбиркор ва фермерларига ишларида омад тилаймиз


Мир РЎЗМЕТОВ - O`zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири.2018-05-04 15:11:57

“Gold Fresh Fruits” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Мурод Валиевнинг келгусидаги улкан режаларининг амалга ошишида муваффақиятлар тилаймиз.


Фурқат Қаландаров Бектемир тумани раисии2018-05-04 14:49:32

Валиев Муродхон ака Сизни ва олиб бораётган фаолиятингизни кўп йиллардан бери биламан ва чин дилдан хурмат қиламан. Бектемир тумани фуқароларини 500 нафарини иш билан тамирлаб келяпсиз, депутатлар ичида фаоллигингиз билан ажлариб турасиз. Сизга катта рахмат.


Ғаниев Асрор Денов тумани "Чори Абдурахмон боғи" фермер хўжалиги БПТ2018-05-04 14:49:09

Ушбу корхонада етиштираётган кўчатларни бошқа вилоятларга олиб бориб етиштириш имконияти кенгаяди.


Саидов Даврон Бектемир тумани депутати2018-05-04 14:37:50

Президентимизга елкадош бўлиб, юртимиз равнақи учун елиб югуриб ишлаётган, Сиздек тадбиркорларга катта рахмат. Ишлингизга омад тилайман.


Дониёрбек Қодиров Избоскан туани "Дониёрбек боғи" ф/х рахбари 2018-05-04 14:18:05

Давлатимиз рахбари томонидан боғдорчилик соҳасига катта эътибор қаратилмоқда, Хусусан интенсив боғларни яратиш, халқимиз дастурхонига сарҳил меваларни етказиб беришда хормай-толмай мехнат қилаётган боғбонларимизга ташаккур айтмоқчиман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+