Пул топиш учун хорижда ишлаб келаётган марҳаматлик Б.Каримов O‘zLiDeP кўмагида ўз томорқасида иссиқхона ташкил этди

12.05.2018, 13:00

Пул топиш учун хорижда ишлаб келаётган  марҳаматлик Б.Каримов O‘zLiDeP кўмагида  ўз томорқасида иссиқхона ташкил этди

O‘zLiDeP ҳудудий ташкилотлари томонидан “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган тарғибот ишлари яхши самара бермоқда.  Натижада ўз томорқасида иссиқхона ташкил этиб, оиласи фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига ҳисса қўшаётган юртдошларимиз сафи кенгаймоқда.   

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги “Тошлоқ” маҳалласида яшовчи Иброҳимжон Эсонбоев ҳам партия фаоллари кўмагида ўз бизнесини бошлаган юртдошларимиздан бири. Яқинда ўз томорқасида иссиқхона ташкил этган фуқаро аллақачон лимонария ташкил этишга ҳам улгурди. Бўш қолган ерга эса турли резаворлар экди.

– 2 сотихлик ер майдонида яхши ният билан иссиқхона барпо этдик, – дейди И.Эсонбоев. – Келгусида иссиқхона майдонини янада кенгайтириб помидор, бодринг ва бошқа турдаги маҳсулотларни етиштиришни ҳам йўлга қўймоқчимиз. Партия фаолларига раҳмат, уларнинг ташаббуси билан барпо этган иссиқхонамизда фарзандларимиз иш билан таъминланди, меҳнат қилишни ўрганмоқда.

 Роввот маҳалласида яшовчи Баҳодиржон Каримов ҳам яқинда тадбиркорлик фаолиятини бошлаганлардан. Ҳозирга қадар қўшимча даромад топиш учун ўзга юртларга сарсон-саргардон юрган фуқаро энди партия кўмагида ўз ҳовлисида иссиқхона ташкил этди.   

Таъкидлаш керак, лойиҳа доирасида шунингдек, Андижон тумани “Хакан” маҳалласидаги “Шарқ юлдузи” кўчасида ҳам амалий мулоқотлар олиб борилди. Учрашувлар давомида аҳолига томорқадан самарали фойдаланиш бўйича  зарур кўрсатмалар, тавсиялар берилди.

Аброрбек ХОНТЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1910
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жиззах шаҳар Кенгаши Ижрочи котиби Мелибоева Маъмура Толиповна2018-05-17 13:55:28

“O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган тарғибот ишларида томорқа қўшимча даромат манбаи эканлиги тўғрисида барча хонадон эгаларига алоҳида тушинтириш ишлари олиб борилмоқда.


Зебинисо Қурбонова, Сурхондарё вилояти2018-05-15 16:46:33

“O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида барча вилоятлар ва туманларда қатор ишлар амалга оширилмоқда. лойиҳа доирасида қатор оилаларга кўмаклашилиб уларнинг муаммолари партия депутатлари ва фаоллари ёрдами билан ечим топмоқда.


Зухра Хайдарова Избоскан туман Кенгаши ижрочи котиб2018-05-15 13:17:28

Партия туман кенгаши ходимлари томонидан фукароларга томоркачиликни ривожлантириш буйича тушунтиришлар бериш яхши натижа бермокда


Azimjon Abdikarimov Mirzo Ulug'bek tumani O'zLiDeP " Yoshlar qanoti" faoli. 2018-05-15 09:31:58

Avvalam bor barchaga Assalomu Aleykum. Hozida partiya faollari tomonida qilib kelinayotgan ishlar taqsinga loyiq. Ammo aynan men o'zim tomorqani rivojlantirish bo'yicha kridit masalasida bankga murojat qildim va menga ular uchun taqdim etiladigon hujjatlar ro'yhatini tuzib berishdi. Bilasizmi oddiy bir qishloq aholisi bo'lgan inson bu hujjatlarni yig'ishga vaqti ham imkoni ham yetar ammo bank so'rayotga kafillik qiluvchi odam yoki garov uchun qo'yiladigan shaxsiy mulk ko'pchiligida yo'q. Bunday imkoni borlar qishloq aholisining 10 -20% ni tashkil qiladi. Bu kriditni olgan inson tomorqasi uchun olinadigan barcha kerakli narsalar bank tomonidan pul o'tkazish yo'li orqaliy harid qiladi.


Нарпай туман Кенгаши аппарати раҳбари Юсупов Қодир2018-05-15 09:28:36

Томорқа қўшимча даромат манбаи эканлиги ҳозирги кунда барчамизга аён ҳақиқатга айланди. Бу борада фуқароларимизга тўғри тушунчалар берсак албатта улар ўз уйларида томорқасидан унумли фойдаланган ҳолда ҳам бандлиги таъминланади ҳам оила бюджети мустаҳкамланади.


Шариф Мамарахимов, O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги СТМ раҳбари2018-05-15 09:11:11

Томорқадан унумли фойдалансак юртимиз янада гуллаб-яшнаши аниқ. Ҳорижда ишлаб юрган ватандошларимиз ҳам ўз уйида, бола-чақасининг ёнида бўлишса қандай яхши.


Одил Эркабоев-Данғара туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-05-15 07:33:57

"Ерни боқсанг-ер сени боқади" деган мақол бор халқимизда. Деҳқончилик маданиятимизни ошириб, ҳар бир қарич ердан унумли ва оқилона фойдаланиб, Россияда қиладиган меҳнатимизни шу еримизга сарфласак Россияга боришнинг ҳожати қолмайди.


Одил Эркабоев-Данғара туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-05-15 07:33:57

"Ерни боқсанг-ер сени боқади" деган мақол бор халқимизда. Деҳқончилик маданиятимизни ошириб, ҳар бир қарич ердан унумли ва оқилона фойдаланиб, Россияда қиладиган меҳнатимизни шу еримизга сарфласак Россияга боришнинг ҳожати қолмайди.


Азат Шимбергенов - O'zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши қошидаги "ЕВРО-СТРОЙ" МЧЖ БПТ раиси2018-05-14 23:39:20

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташабуси билан ҳудудларда амалга оширилаётган “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси бугунги кунда ҳалқимизнинг турмуш даражаси яхшиланишида ўз самарасини яхши кўрсаткичга эришаётганлигини кўришимиз мумкин.


Назаров Голибжон Хайруллаевич2018-05-14 15:45:18

Хар бир фукора уз еридан унумли фойдаланса рассияга бориши шарт эмас


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+