“Ёш инновациячи” танлови иштирокчиси рангли тошлардан ошхона ва уй жиҳозлари тайёрлаяпти

28.05.2018, 18:38

“Ёш инновациячи” танлови иштирокчиси рангли тошлардан ошхона ва уй жиҳозлари тайёрлаяпти

Акбаржон Дадажонов Андижон шаҳридаги Қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежида таҳсил олади. У болалигидан тошлардан турли асбоблар, қурилмалар, қўл ювишга мўлжалланган замонавий жиҳозлар ясашга қизиқади. Ёш йигитнинг ихтиролари нафақат ўқув муассасаси кўргазмаларида, балки вилоят миқёсидаги ёшлар ўртасида ўтказилиб келинадиган турли танловларда ҳам намойиш этиб келинмоқда.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг вилоят босқичида Акбаржоннинг ишлари юқори баҳоланиб, танловнинг фахрли 1-ўринига лойиқ топилди. Танловда вилоятдаги иқтидорли, истеъдодли ёшлардан 42 нафари ўзининг янги инновацион лойиҳалари билан қатнашди.

– Мазкур танлов орқали вилоятдаги барча коллеж ўқувчиларининг ижодий ғоялари ва ишланмалари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Элёрбек Ниязов. – Келажак эгаларининг истиқболли ютуқларни тарғиб қилиш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларини амалиётга жорий этиш ва янада самарали қўллашга эътиборни кучайтириш асосий вазифамизга айлангани ҳам бугунги танловда ўз исботини топди.

Танловда Акбаржон Дадажоновдан ташқари, Андижон шаҳридаги Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Муслима Мирзаева ва Пахтаобод Енгил саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ёдгорбек Урайимовлар ҳам республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Нозимжон ЭРГАШЕВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1662
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдуллаев Дилшодбек - O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши бўлим мудири 2018-05-30 11:33:05

Ёшлар келажагимиз эгаларидир.Лекин бугунги ёшларни яратувчанлиги ва иқтидорларига қойил қолмай илож йўқ.Бундай иқтидорли ёшларни эса қўллаб кувватлаш шу куннинг талабидир.Яратувчан ёшлар сафи кўпаяверсин.


O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Олим Норжигитов2018-05-29 18:52:52

"Ёш иновациячи" кўрик танлови ёшларнинг инновацион лойиҳаларини ишлаб чиқаришга жорий этишга катта ёрдам беради.


Равшанов Шерзод Тўйчиевич O‘zLiDeP Қарши туман Кенгаши ижрочи котиби. 2018-05-29 15:53:45

Ёш иннаватсиячи кўрик танловининг Қашқадарё вилоят босқичида 6 та янги лойихаси билан иштирок этган, Қарши туман Қовчин қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи талабаси Достонбек Холбоев фахрли биринчи ўринни эгаллаб Республика босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритди. Достонбекка Республика босқичида омад тилаб қоламиз.


Сергели Тумани фаоли Н.Ғофуров2018-05-29 14:41:38

OzLiDeP Ёшлар қаноти томонидан ўтказилган "Ёш иновациячи" кўрик танловини вилоят босқичида иштирок этиб, Республика босқичига йўлланма олган ёшларга Республика босқичида хам фахрли биринчи ўринни олиб, келишларига ишонамиз хамда омад тилаб қоламиз.


Сергели тумани фаоли М.Нурматова2018-05-29 14:39:56

Ёш инновациячи” кўрик-танловининг вилоят босқичидаги ғолибларга келгусидаги ишларига омад ёр бўлсин


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-05-29 12:30:01

Лойиха доирасида тадбирлар яхши ташкиллаштирилган.


Улуғбек Ишанходжаев - O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати бўлим мудири2018-05-29 11:44:08

Ўзбекистон ёшлари салоҳиятли ва ижодкор ёшлардир. Чунки, бизнинг юртимиздан кўплаб дунё таниган буюк даҳолар, олимлар, авлиёлар, ижодкорлар, шоиру-ёзувчилар ўтишган. Уларнинг қони бизнинг ёшлармизда бисёр. Ёшлармиз уларнинг давомчиларидир. Ёшлармиз замон билан ҳамнафас бўлиб ўз ихтиролари, фанга бўлган қизиқишлари билан фаоллашиб бормоқдалар. “Ёш инновациячи” кўрик-танловида ўз ихтиролари билан иштирок этаётган ёшлармизга қойил қолмоқдамиз. Уларга омад, келгусида машҳур ихтирочи ёки олим бўлиб етишлари учун тинимсиз меҳнат, ғайрат ва муваффақиялар тилаб қоламан. Соғ-омон бўлинг қадли ёшлар.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-05-29 10:33:50

“Ёш инновациячи” танлови сабаб, юртимиздаги инновациячи ёшларнинг иқтидори партиямиз томонидан қўллаб-қувватланишига асос бўлмоқда.


Олтибоев Ўрол,Сурхондарё. партиянинг Мафкуравий,ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2018-05-29 10:19:36

Ёшлар ташаббускор бўлишлари лозим.Ана шунда жамият ривожланади.


O‘zLiDeP Олтинсой туман Кенгаши ижрочи котиби Ш.Худайқулова2018-05-29 10:16:11

Ёш инновациячи” кўрик-танлови уюшкоклик билан ташкил этилиб, ихтидорли ёшлар фаол иштирок этмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+