Жиззахлик депутатларга муаммоларни O‘zLiDeP фракцияси орқали ҳал этиш механизмлари ўргатилди

05.06.2018, 07:47

Жиззахлик депутатларга муаммоларни O‘zLiDeP фракцияси орқали ҳал этиш механизмлари ўргатилди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази Жиззах вилоятида партия вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари аппарат раҳбарлари, депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари ва депутатлик гуруҳи раҳбарларининг малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этди.

Семинарда депутатларга маҳаллий бюджет шаклланиши, тақсимланиши ва сарфланиши, сайёр қабулларда кўтарилган муаммолар устидан депутатлик назоратини ўрнатиш, мавжуд муаммолар юзасидан депутатлик сўровлари юбориш, депутатлик сўрови орқали ҳал этилмаган айрим муаммоларни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси орқали ҳал этиш механизмлари ўргатилди.

– Тан олиш керак, бугунги кунда партия ҳудудий кенгашларида олиб борилаётган ишларни қониқарли деб бўлмайди, – дейди Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби Бобомурод Эгамов. – Шу сабабли бўлиб ўтган ўқув курслари давомида олган билим ва кўникмаларимиз иш фаолиятимизни тубдан такомиллаштиришда, янги ғоялар ва ташаббуслар билан ривожлантиришда асқотиши шубҳасиз.

Семинарда иштирокчиларнинг фаолиятини самарали олиб боришга тўсқинлик қилаётган камчиликлар ва галдаги вазифалар муҳокама қилинди.

                                    Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1941
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-06-07 09:09:54

Мана шундай ўқув-семинарлар ўз касбимизга бўлган маъсулиятни янада оширади.Замон билан хамнафас, илғор фикрлайдиган O‘zLiDeP ходимларининг билим ва салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган ўқув-семинарлар тез-тез ўтказилиб турилса.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+