Имтиёз ва преференциялар тадбиркорлик ривожининг муҳим омили

10.06.2018, 10:55

Имтиёз ва преференциялар  тадбиркорлик ривожининг муҳим омили

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Самарқанд шаҳридаги “Бофанда” МЧЖда “Имтиёзлар ва преференциялар бериш – тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишнинг муҳим омилидир” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

 Унда Президентимизнинг жорий йил 31 майдаги “Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмуни юзасидан вилоят Давлат Божхона бошқармаси тўловлар бўлими мутахассиси Темур Назаров маъруза қилди.

–Бугун мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, – дейди Т.Назаров. – Айниқса, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинаётгани юртимизда соҳани янада ривожлантиришда дастуриламал бўлаётир. Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори хорижга маҳсулот экспорт қилаётган тадбиркорлар учун кенг имкониятлар эшигини очиши шубҳасиз.   

– Айни чоғда тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб келяпман, – дейди ёш тадбиркор Азиза Нурматова. – Келгусида фаолиятимни янада кенгайтириб маҳсулотларимизни хорижга экспорт қилмоқчиман. Ҳозир соҳага оид қонунларни ўрганаяпман. Бугунги тадбирда олган билим-кўникмаларим келажакда фаолиятимни янада ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши табиий.

Тадбир сўнггида иштирокчилар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари атрофлича жавоб қайтарди.

Б.ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1446
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хонқа туман “Хонқаобод” кичик корхонаси БПТ раиси2018-06-11 19:55:41

Тадбиркорчиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинаётгани юртимиздаги тадбиркорларни янада ривожланишларга хизмат қилиб қолмай, кўпироқ даромад қилишга ҳам фаолиятимизни кенгайтиришга ҳам хизмат қилади. Шу билан бирга Ўзбекистони ривожланган давлатлар қаторидаги ўрнини мустахкамлайди.


Хонқа туман O’zLiDeP аъзоси тадбиркор М. Сабиров2018-06-11 19:43:17

Хечкимга сир эмас бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан четга маҳсулот чиқари, экспорт қилиш бўйича кенг имкониятлар яратилган ва яратилмоқда, лекин нималарни экспорт қилишни, Давлатимиздан қандай чиқариш, қандай керакли хужжатлар кераклиги тўғрисида етарли маълумотларга эга эмасмиз. Бундай учрашувларини божхона ходимлари билан янада батафсилроқ тарзда ташкил қилишни O’zLiDePда кутиб қоламиз.


Хонқа туман “Машраб” Ф/Х БПТ раиси 2018-06-11 19:30:25

Бизнинг “Машроб” фермер хўжалигимиз боғдорчилик йўналиши бўйича ташкил қилинган. Боғимизда бугунги кунда экспорт боб маҳсулот етиштирилишидан келиб чиқадиган бўлсам. Божхона ходимлари билан уткарилган бундай учрашувлар биз тадтадбиркорлар учун олдиндан экспорт қилинадиган маҳсулотларимиз учун етарли маълумотларга эга бўлиб борамиз.


O`zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши СТМ рахбари Гулмира Амирова2018-06-11 11:04:45

Бундай тадбирлар янгидан иш бошлаган тадбиркорлик субеьктларининг билим-кўникмаларини ва келажакда фаолиятини янада ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши табиий.


Баширов Зохид.O‘zLiDeP Каттақўрғон шахар Кенгаши ижрочи котиби.2018-06-11 09:42:25

Божхона қумитаси билан уткарилган қўшма тадбирларнинг албатта самараси бўлади.Айниқса экспорт билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларида.


Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari,apparat rahbari2018-06-10 23:17:23

Viloyat bojxona qumitasining partiyamiz bilan hamkorlikda o'tkarayotgan tadbirlariga tadbirkor va fermerlarimizning qiziqishi katta.Bunday tadbirlarni tumanlarda ham o'tkarib turish kerak.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+