“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш фаолиятимизнинг муҳим қисмига айланмоғи лозим, дейишмоқда наманганлик фаолларимиз

12.06.2018, 16:53

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш фаолиятимизнинг муҳим қисмига айланмоғи лозим,  дейишмоқда наманганлик фаолларимиз

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбир Президентимизнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланди.

Тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланмаган аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатишга қаратилган амалий ишлар кўлами кенгайиб бораётгани таъкидланди.

–Мазкур хужжат билан тасдиқланган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини изчил амалга ошириш орқали ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган фуқароларнинг орзуси  ушалади, – дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бўлим мудири Иброҳим Саттаров. – Эътиборли томони шундаки, дастурга асосан тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланмаган аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва тегишли фаолият турини ташкил қилиш учун уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредитлар ажратишни рағбатлантириш ҳамда сохага алоқадор ташкилотлар томонидан амалий ёрдам кўрсатилши натижасида аҳоли бандлигини таъминлашга ва бу орқали уларнинг тумуш фаровонлигини янада ошишига эришилади.

Тадбирда партиянинг барча даражадаги ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва фаол тадбиркорлар томонидан жойларда, айниқса вилоятнинг олис ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли вакилларига тадбиркорлик йўналишлари бўйича мастер-класс усулида бизнеснинг сир-асрорларини ўргатиш ва  тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига яқиндан ёрдам бериш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матубот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2061
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Улугбек2018-06-20 16:22:15

Ас салому алайкум Чорвачилик Билан шугулланмокчиман кандай килиб Энг Кам иш хакини 1000 баробарида имтиёзли кридит олса булади 50 бош корамол бокиладиган молхона фойдаланишга тайёр.


Toshkent shahar Yoshlik talabalar shaharchasi kengashi a'zosi Ramazonov Sherbek2018-06-14 14:45:03

Jannatmakon yurtimizda tadbirkorlik faoliyatining ommaviy tus olishi va iqtisodiyotimizning gurkirab rivojlanishi uchun bugun keng ko'lamdagi ishlar amalga oshirilmoqda.Muhtaram prezidentimiz tomonidan tasdiqlangan "Har bir oila- tadbirkor" davlat dasturi ham buning yaqqol namunasidir. Buni ommaga keng targ'ib qilish va yosh oilalarning o'z biznesini boshlashga ko'maklashishda partiya a'zolarimizning bu kabi faolliklari tahsinga loyiq.


O'zLiDeP Томди туман бўлими ижрочи котиби Е.Курманбаев2018-06-13 16:22:31

Президентимизнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти жойларда депутатлар хамда тадбиркорлар билан биргаликда аҳоли билан кўплаб тарғибот ишларини ўтказиб боришимиз лозим.


Ыглымхан2018-06-13 15:40:23

Президентимизнинг "Хар бир оила-тадбиркор дастурини амалга ошириш тугрисида"ги карори нафакат ахолининг тадбиркорлик ташаббусларини куллаб-кувватлаш,балки уларнинг бандлигини таъминлаш ва бу оркали ахолининг турмуш фаровонлигини ошишига эришилади.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-13 09:42:07

"Har bir oila tadbirkor" dasturi bo'icha biz partiya faollari aholi orasida xonadonma xonadon yurib targ'ibot ishlarini olib borishimiz kerak.


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-06-13 08:57:04

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга оширилиши аҳолимиз даромадини ошириш билан бир қаторда халқимиз хонадонларига тадбиркорлик ва ишбилармонлик мухитини яратилишига эришади.


М.Наджапова O'zLiDeP Когон шаҳар Кенгаши БПТ раиси2018-06-13 07:17:38

Ushbu imkoniyatdan nafaqat elektoratimiz vakillari, balki partiya xodimlari ham foydalansalar, ancha yengilliklarga ega bo'ladilar, deb o'ylayman.Ушбу имкониятдан нафақат электротларимиз вакиллари, балки партия ходимлари ҳам фойдалансалар, анча қулай имкониятларга эришадилар деб ўйлайман.


Қобил Астонов O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-06-12 18:52:10

Президентимизнинг аҳоли учун яратиб бераётган ушбу имтиёзларидан энди биз ҳам самарали фойдаланишимиз керак. Хотин-қизлар, айниқса ёшларга мастер-класс усулида тушунтириш ишларини олиб бориш, уларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишларида яқиндан кўмак бериш лозим.


O‘zLiDeP Олтинсой туман Кенгаши аппарат рахбари Тиркашов Абдурасул 2018-06-12 18:17:27

Президентимизнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти жойларда тарғибот-ташвиқот қилиш ишларини олиб боришимиз лозим.


Қосимжон Шопўлатов Хатирчи туман кенгаши депутати2018-06-12 17:37:09

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини изчил амалга ошириш учун Дастурни гуруларга ва оммавий ахборот воситаларига чиқишлар давра сухбатлари ўтказиш билан халққа етказишимиз керак шахса мен ўзим Хатирчи Ҳаёти газетасига чиш қилиш билан мазкур Дастур билан янада Хатирчиликларни хабардор этаман


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+