Бўш ерлар оилавий тадбиркорлик субъектларига берилади

14.06.2018, 15:29

Бўш ерлар оилавий тадбиркорлик субъектларига берилади

Президентимизнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори юртимиздаги ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган муҳим тарихий ҳужжат бўлди. Негаки, мазкур ҳужжатда ҳар бир оилани тадбиркорлик билан шуғулланиши ва муносиб даромад олиб, фаровон яшаши учун нима қилиш керак бўлса, барчаси назарда тутилган.

Айтиш жоизки, ушбу дастур мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида, энг аввало, олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда аҳолининг моддий шароитларини тубдан яхшилашга хизмат қилади. Дастурда аҳолига тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит тақдим этиш бўйича аниқ, содда ва ҳаётий нормаларнинг белгиланганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Тадбиркор сифатида шуни таъкидламоқчиманки, баъзида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларимиз, аёлларимиз ҳамда юртдошларимизда яхши ва истиқболли инновацион ғоялар, уни амалга ошириш учун шароит, салоҳият ва етарли билим ҳамда тажриба бўлади, аммо ғояни амалга ошириш учун етарлича маблағ йўқлиги, тижорат банклари томонидан эса гаров таъминот талаб этилишидан мазкур ғоялар ғоялигича қолиб кетиш ҳолатлари кўплаб учрарди.

Дастурда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини тавсияномалари асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун энг кам иш ҳақининг юз эллик бараваригача миқдорда шунингдек, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови асосида энг кам иш ҳақининг минг бараваригача имтиёзли кредитлар берилиши назарда тутилмоқда.

Асосийси, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича имтиёзли кредитни расмийлаштириш учун ортиқча қоғозбозлик, югур-югурлар талаб этилмайди. Дастурнинг ҳаётий ва халқчиллиги шундаки, унда фақат кредит бериш билан чекланилмайди, балки, илгари умуман тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланмаган аҳоли қатламига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва тегишли фаолият турини ташкил қилишга амалий ёрдам кўрсатилади. Ушбу ташаббус самарадорлигини таъминлаш мақсадида ишбилармонлик тажрибасига эга тадбиркорларни маҳаллаларда янги бизнес фаолияти билан шуғулланишни бошлаган оилаларга бириктириш – мини-кластерлар ташкил этилади. Қишлоқ ва маҳаллаларда бўш турган ер майдонларини янги ташкил этилаётган оилавий тадбиркорлик субъектларига ҳеч қандай моънеликсиз берилади.

Бир сўз билан айтганда, Давлатимиз раҳбарининг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги мазкур қарори орқали ҳар бир оилага кириб бориб, уларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича кўникма шакллантирилади. Бу эса биринчи навбатда, халқимизнинг давлат идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга, қолаверса, ҳудудларни обод қилишга хизмат қилади.

Сайёра САЛИМОВА,

 O‘zLiDeP фаоли,

 Тайлоқ тумани

“Эко планет”МЧЖ раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2268
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акмал Мирзоев Шарофиддинович2018-06-18 19:42:37

Хакикатдан хам "Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги мазкур қарор орқали ҳар бир оилага кириб бориб, уларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича кўникма шакллантирилади.


Олтибоев Ўрол,Сурхондарё. партиянинг Мафкуравий,ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2018-06-14 15:45:25

муҳтарам Президентимизнинг мазкур қарори қишлоқда мулкдор сафининг янада кўпайиши ва пировард натижада аҳоли турмуш фаровонлиги юксалишига хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+