O‘zLiDeP фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган тадбиркорларга мастер-класс ўтди

18.06.2018, 17:54

O‘zLiDeP фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган тадбиркорларга мастер-класс ўтди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Амударё туман ҳокимлигида тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди.  

Тадбир туман экспорт салоҳиятини ошириш, жойлардаги муаммоларни ўрганиш орқали уларга тажрибали мутахассислар томонидан амалий ёрдам берилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Шу ҳудудда яшовчи Фарҳод Яхшимов оилавий тадбиркорлик фаолияти билан шуғуланади. Айни чоғда тадбиркор 5 сотихлик ер майдонида гул етиштириб, маҳаллий бозорга етказиб беряпти. Лекин у яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, фаолиятини янада кенгайтириш ниятида. Шу боис у тадбир давомида мутасаддилардан кредит олишда амалий ёрдам сўради. Унинг мурожаати Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ва партия фаоллари томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал этишга келишиб олинди.

Тамара Юсупова “Тамара текстиль” корхонаси раҳбари. Ҳозир у раҳбарлик қилиб келаётган корхонада асосан текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Бироқ тадбиркор келгусида фаолиятини янада кенгайтириб маҳсулотларини хорижга ҳам экспорт қилмоқчи. Шу боис у ташкилотчилардан экспортёр корхоналарнинг тажрибасини ўрганиш ва экспорт қилиш учун зарур кўрсатмалар беришни сўради.  

Тадбиркорга O‘zLiDeP томонидан жорий йилнинг июль ойида текстиль корхоналари таъсисчилари билан тажриба алмашиш мақсадида ўтказилиши режалаштирилаётган сайёр мастер-класс лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.

Тадбирда бу каби мулоқотларни Қоракалпоғистон Республикасининг бошқа туманларида ҳам ўтказишга келишиб олинди.   

Муҳаббат АХНАЗАРОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1291
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Гульнара Рахманова 2018-06-19 09:03:27

Бу каби тадбирлар оркали экспорт салоҳиятини ошириш, жойлардаги муаммоларни ўрганиш орқали уларга тажрибали мутахассислар томонидан амалий ёрдам берилишини таъминлаш бу тадбиркорликни янада ривожлантиришдан иборат. Тадбиркорларимиз учун энг мухими тажриба олмашиш, тадбиркорлик сохасида кенгрок билимга эга булиш оркали уз иш фаолиятини жонлантириш. Бу каби мулокотлар туманларимизда хам утказилса максадга мувофик булари сузсиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+