“Ёш фермер” танловининг ўтган йилги ғолиби “Вектор – 410” комбайнини харид қилди

18.06.2018, 18:00

 “Ёш фермер” танловининг ўтган йилги ғолиби  “Вектор – 410” комбайнини харид қилди

“Ёш фермер” кўрик-танловининг 2017 йилги республика босқичи ғолиби Акмал Оромов деҳқончилик ҳадисини олган изланувчан фермерлардан. Ёш бўлишига қарамай, етакчилар сафида бўлишга интилаётган фермернинг меҳнатлари қадр топяпти.

Яқинда у Ўзбекистон – Россия қўшма корхонаси – ЎзМашЛизингдан имтиёзли равишда икки дона “Вектор – 410” комбайнларини харид қилиб, буғдой ўримида қийналаётган фермерларнинг оғирини енгил қилди.

–Ушбу комбайнларнинг бошқа машиналардан фарқи шундаки, унда бункер сиғими ниҳоятда катта, – дейди ёш фермер. – Бошқа комбайнлар 2,7 тонна сиғимга эга бўлса, бу машина 4,2 тонна ҳажмгача буғдойни ўз бункерида жойлай олади. Бундан ташқари, ёқилғи сарфи ва сифатли маҳсулот олишда ҳам қатор афзалликларга эга.

Таъкидлаш жоиз, ёш фермер сотиб олган техникадан туманидаги барча фермерлар ижара асосида фойдаланишга тайёр.

М. АБДУЛЛАЕВ,

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1577
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O‘zLiDeP Нишон туман Кенгаши ижрочи котиби Қахрамон Бозоров 2018-06-27 08:46:26

2017 йилги “Ёш фермер” республика кўрик-танловининг ғолиби Акмал Оромовнинг қилаётган хайрли ишлари барча ёшларимизга ўрнак ва намуна бўлди,келажакда унга хавас қилиб фермерлик фаолиятига қўл ўрадиган ёшларимиз кўпайса ажабмас.


Отаханов Улуғбек2018-06-21 14:07:19

қойил олға босинг деймиз ёшларга шундай имкониятлар берилаётганидан хусрсандмиз четелда нима бор шу жойларда хам шундай иш олиб борса буларкану.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-20 22:53:44

Akmal Oromovga omad yor bo'lsin


У.Боймуродов O‘zLiDeP Косон туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-06-19 10:03:44

2017 йилги“Ёш фермер” республика кўрик-танловининг Акмал Оромов “Вектор – 410” русумли галла ўриш комбайини 2018 йил бошоқли дон экинлари ўримида фермерларнинг оғирини енгил қилди. Ўрим-йиғимни қисқа муддатларда тез ва сифатли ўришда хизмат қилади.


А.АптаровO‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ходими 2018-06-19 10:01:37

Бугун мамлакатимизда фермерларга яратилаётган имкониятлар жуда кенг. Акмал Оромов каби ёш фермерлар бундай имкониятлардан самарали фойдаланмоқда. Ёш фермеримизнинг келгусидаги ишларига омад тилаймиз.


Ш.Худойберганов-Ҳазорасп туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, O'zLiDeP БПТ раиси2018-06-19 08:49:00

Бу ёш фермеримиз бугунги кунда нафақат илғор фермер балки Ёш либераллар клубининг ташаббускор сифатида фаолият юритиб келаётганини кўплаб уюшмаган ёшларимизга ўрнак қилиб кўрсатсак бўлади.


Абдумалик Номозов O‘zLiDeP Қамаши туман Кенгаши раиси2018-06-18 19:25:53

Ўзбекистон жаннатмакон юрт, бу юртнинг ерида олтин унади нима учун хулоса қилмаймиз Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир инсон буни ҳис қилиши керак ва дангасаликдан воз кечсагина хамма яхши ниятларини амалга ошириши мумкин.


М.Умаров O‘zLiDeP Навоий вилояти Кармана туман аппарат раҳбари2018-06-18 19:24:31

Акмал Оромовга ўхшаган фермерларимиз кўпаяверсин


Гулшода Газиева Қашқадарё вилоят Қамаши тумани "Файёза Дилмуродовна" хк БПТ раиси2018-06-18 19:22:00

Ерга меҳр берсанг ер сени боқади деган нақл бор. Худо меҳнаткаш бандасини ҳеч қачон хор қилмайди. Сендан ҳаракат, мендан баракат дейилган.Ҳар бир фермер хўжалик эгаси ўзи эгаллаб турган ер майдонидан мақсадли фойдаланса истеъмол молларимизнинг бозордаги нархи тушади хамда деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолият самарадорлигини ошириш учун хизмат қилади..


Бахром Эшмуродов Қамаши туман Кенгаши депутати 2018-06-18 19:17:20

Ўз еридан самарали фойдаланиб, оиласининг фаровонлигини таъминлаётган, шу билан бирга ўз ватани дастурхонини тўкин-сочин бўлишига хизмат қилаётган фаол фемерларилармиз доим бор бўлсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+