“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи М.Қаҳҳоровага 17 млн сўм кредит олишга кўмаклашди

18.06.2018, 18:22

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи М.Қаҳҳоровага 17 млн сўм кредит олишга кўмаклашди

Шофирконлик М.Қаҳҳорованинг тадбиркорликка қизиқиши жуда юқори. Аммо тижорат банкларидан имтиёзли кредит олишда қийналаётгани боис ҳалигача ўз бизнесини йўлга қўйгани йўқ эди.  

Шу боис у 7 фоизлик имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўраб O‘zLiDeP Шофиркон туман Кенгаши қошида ташкил этилган “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳига мурожаат қилган эди. Фуқаронинг мурожаати Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Сайёра Асадова ташаббуси билан ижобий ҳал этилди.

– Имтиёзли кредит ва бўш ётган бинода товуқхона ташкил этиш бўйича таклиф киритдим, – дейди М.Қаҳҳорова. –O‘zLiDeP тушаббуси билан “Ипотека банк” шаҳар филиалидан 17 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олдим. Бундан ташқари, “Н.Ҳамроев” ширкат хўжалигининг эски молхонасини ҳам “ноль” қийматда олиб беришди.

Таъкидлаш керак, “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи М.Қаҳҳорова сингари юзлаб хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

  Шамшод  ЖАФАРОВ,

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1586
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сергели тумани фаоли Махмудов Темур2018-06-20 09:47:24

O‘zLiDeP тушаббуси “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи тадбиркор аёлларни кенг фаолиятидаги муаммоларни ўрганиб муаммолар ечими топилмоқда.


Ш. Хўжаназаров O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши аппарат рахбари 2018-06-20 08:51:32

Авваллари банкдан кредит олиб тадбиркорликни йулга қўйиш учун қанча машаққатларни бошдан кечириш керак эди.Президентимизнинг оддийгина инсонларимизга ҳам тадбиркорлик қилиш учун ўзларининг кичик бизнесларини йўлга қўйишлари учун барча шарт-шароитларни яратиб берган.


М.Турдиева O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши раис ўринбосари.2018-06-20 08:49:48

Бунда қаПартиямизнинг ташаббуси билан тузилган жойлардаги "Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи бугунги кунда тадбиркор аелларнинг бир канча муоммаларини бартараф килишга кумакдош булмокда.йсидир маънода ЎзЛиДеП нинг ҳиссаси ҳам катта назаримда. Жумладан кийинги вақтларда Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганувчи гуруҳларнинг самарали фаолияти кўзга ташланмоқда. Ушбу юналишдага фаолликни янада жонлантириш лозим.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-19 10:39:02

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи томонидан хотин-қизларимизнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда ташаббус кўрсатаётгани қувонарли хол албатта.


М.Раупова Ҳалқ депутатлари Косон туман Кенгаши депутати2018-06-19 10:24:07

Тадбиркорлик ва фермерликни бошламоқчи бўлган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш, соҳага оид амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, тадбиркор ва фермер аёлларнинг соҳага оид янги қабул қилинаётган қонун лойиҳалари муҳокамасида иштирок этиши, хозирги кунда хотин қизларимизга барча шарт-шароитларни яратиб берилганлигидан далолатдир.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-06-19 10:20:14

Тадбиркор аёлларнинг сафи тоборо кенгайиб бормоқда. Бунда қайсидир маънода ЎзЛиДеП нинг ҳиссаси ҳам катта назаримда. Жумладан кийинги вақтларда Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганувчи гуруҳларнинг самарали фаолияти кўзга ташланмоқда. Ушбу юналишдага фаолликни янада жонлантириш лозим.


O'zLiDeP Қарши тумани АИДЕС БПТ раиси Назаров Жалолиддин2018-06-19 10:18:53

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гурухи томонидан мана шундай жамиятда фаоллик кўрсатаётган аёлларимизнинг муаммоларини хал қилиб бераётганганлиги партиямиз томонидан ташкил қилинаётган бу каби гурухларга ишончни янада оширишга хизмат қилади.


Гулбаҳор Тўраева. O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлими мудири2018-06-19 10:15:25

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи аъзолари ҳамда депутатлар томонидан амалга оширилаётган хайрли ишлар бўлажак тадбиркорларнинг партиямизга бўлган ишончини янада оширишга хизмат қилади. Мана шундай хайрли ишлар бардавом бўлсин.


Ачилова Муаттар-ЎзЛиДеП Бухоро вилояти Қоракўл туман Кенгаши фаоли2018-06-19 10:05:47

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи аъзолари томонидан олиб борилаётган ишлар, тадбиркор аёллармизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганликлари, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаб уларни ҳал қилишда амалий ёрдам бераётганликлари таҳсинга лойиқ.


Н.Рузиева Учқудуқ туман аппарат раҳбари2018-06-19 09:57:56

Шуни таъкидлаш жоизки инсонларнинг ҳам дунёқараши ўзгармоқда. Шу билан бирга аёлларимизнинг сиёсий қарашлари анча кенгаймоқда. Авваллари банкдан кредит олиб тадбиркорликни йулга қўйиш учун қанча машаққатларни бошдан кечириш керак эди.Президентимизнинг оддийгина инсонларимизга ҳам тадбиркорлик қилиш учун ўзларининг кичик бизнесларини йўлга қўйишлари учун барча шарт-шароитларни яратиб берган.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+