Қишлоқ хўжалиги соҳасида қатъий назорат ўрнатиш – O‘zLiDePнинг устувор вазифасидир
20.06.2018, 09:46

O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши ташаббуси билан “Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасидаги тизимли назорат масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва унда белгилаб берилган устувор вазифалар кенг муҳокама қилинди.
– Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги рейтингида дунёда 64-ўринда туради, – дейди Нуробод туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бошлиғи, O‘zLiDeP фаоли Ғайрат Мусурмонов. – Ваҳоланки, бир йил олдин мамлакатимиз мазкур рейтингда 75-ўринда эди. Юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида самарали ишлар олиб борилаётганлиги сабабли юртимиз дунё рейтингларида йилдан-йилга юқорилаб бораётир.
Тадбирда Президентимизнинг юқоридаги қарори мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ва ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни назорат қилиш – O‘zLiDeP олдидаги муҳим вазифалардан бири экани таъкидланди.
Бахтигул ҚАРШИЕВА,
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят
Кенгаши матбуот котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди
22.09.2023, 15:17
-
Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида қилинган мурожаатлар назоратга олинди
21.09.2023, 17:22
-
Тажрибали тадбиркор олотлик ёшлар билан учрашди
14.09.2023, 11:36
-
Тадбиркор муваффақиятга эришишнинг муҳим омиллари ҳақида гапирди
11.09.2023, 16:36
-
Хўжайлилик тадбиркорлар билан мулоқот ташкил қилинди
08.09.2023, 17:37
Билдирилган фикрлар
Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-06-20 23:09:11
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ўз вақтида қабул қилинган муҳим қарор бўлиб, уни жойларда ижросини назорат қилиш ҳар бир депутатлик гуруҳининг асосий вазифаларидан биридир.
Н.Атаназаров Косон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гурухи рахбари2018-06-20 10:48:04
Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори айни вақтда қишлоқ хўжалигига муҳим қарордир.