O‘zLiDeP фаоли тутзор ташкил этиб, 5 та янги иш ўрни яратмоқчи

22.06.2018, 06:48

O‘zLiDeP фаоли тутзор  ташкил этиб,  5 та янги  иш ўрни яратмоқчи

Каттақўрғон тумани “Каттакўрпа” маҳалласида тадбиркорлар билан бир қаторда фидоий инсонлар ҳам истиқомат қилади. Ана шундай ватандошларимиздан бири O‘zLiDeP фаоли Ҳалима Расуловадир. У кейинги пайтда мамлакатимизда тутзорларнинг  камайиб кетаётганидан ташвишда.

–Ипак матоларимиз жаҳонни забт этмоқда. Ўзбекни атлас, адраслари  билан дунё яхши танийди. Аммо кейинги пайтларда тутзорларимиз камайиб бормоқда. Бу эса пиллачиликни ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, – дейди Ҳ.Расулова. –Шуни инобатга олиб, маҳалламиздаги ташландиқ ерда ўз маблағларим ҳисобидан тут плантатциясини ташкил этиш ташаббуси билан хокимиятга мурожаат қилдим. Бу билан 5 нафар ҳамқишлоқларимиз иш билан таъминланади.

Каттакўрпада ташаббускорлар сони талайгина. Нафақахўр Абдурауф Бобоқулов бошчилигидаги 10 дан ортиқ фуқаролар ҳомийлик асосида маҳалла қабристонини ободонлаштириш, унинг кўча томонини девор билан ўраш ишлари билан шуғулланмоқда.

–Мамлакатимиз раҳбарининг “Тадбиркор кўпайса,  халқни боқади, юртни корига ярайди” деган гаплари бизни қишлоғимизга исботини топмоқда, – дейди А.Бобоқулов. – Биз юртимизнинг ҳар бир гўшасида ишбилармон фидоийлар сафи ортиши тарафдоримиз.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1478
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Набижон Артиков Каттақўрғон шаҳар Кенгаши аппарат рахбари2018-06-24 13:36:12

Ҳ.Расулова. –Ташабусси билан маҳалладаги ташландиқ ерда ўз маблағлари ҳисобидан тут плантатциясини ташкил этиш ташаббуси давлатимизда ипак махсулотларини етиштиришга ва ривожлантиришга хисса қўша оладиган апалар кўпайсин бу апага соғлик тилайман узоқ-умр, омад сизга.


Тошкент Ёшлик т.ш. Кенгаши Рахмонова С.2018-06-22 23:38:13

Халима опанинг мехнатлари тез кунда уз хосилини беради.Бизнинг электоратларимиз уз мехнатлари билан халкимизга узларини катта хиссаларини кушишмокда.Шундай хайирли ишлар бардавом булишига тилакдошмиз.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-22 21:59:52

Халима опа келгусида катта пиллахона куриб Хитой технологияси асосида у ерда йил давомида пилла хам бокмокчи.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-22 21:59:50

Халима опа келгусида катта пиллахона куриб Хитой технологияси асосида у ерда йил давомида пилла хам бокмокчи.


Хонқа туман O’zLiDeP фаоли Ш.Қурамбоева2018-06-22 17:54:23

Хурматли Президентимизнинг “Тадбиркор кўпайса, халқни боқади, юртни корига ярайди” деган гаплари нафақат Самарқанд вилоятига талуқли, балки бутун Ўзбекистон халқига талуқли эканлиги, бу сўзлардан унумли фойдаланган холда хар биримиз учун ўз бизнесимизни бошлашимизга кенг имкониятдир.


O’zLiDeP Хонқа туман Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари2018-06-22 17:53:47

Ватандошимиз бўлган O‘zLiDeP фаоли Ҳалима Расулованинг ўз маблағлари ҳисобидан тут плантатциясини ташкил қилмоқчи бўлган ташаббусини маъқуллаган холда омад тилайман, шу билан бирга тадбиркорчилик йўналишларини нимадан бошлашларини билмай юрган ватандошларимизга Ҳ. Расулованинг сай харакатлари туртки бўлса ажаб эмас.


Акбар АЛЛАНОВ O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими косултанти2018-06-22 16:42:14

Ҳ.Расулова каби тадбиркорликнинг янги соҳаларини яратаётган хотин-қизлармизга омад тилаймиз.


O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш булими мудири Т.Абдуллаев2018-06-22 16:36:47

Худди шундай фермерларимиз сафи кенгаявирсин ва иш ўринлари купаявирсин. Тадбиркоримиз ишларига ривожлар тилайман.


Гулмира Амирова СТМ раҳбари Сурхондарё вилояти2018-06-22 16:28:26

Иш ўринларни кўпайтириш орқали, оилалар ободлигига эришилади. Бу йўлда партия дастурий мақсади ҳамда фаоллари етакчидир.


Э.Раимқулов ЎзЛиДеП Ш.Рашидов тумани2018-06-22 15:49:22

Халқимиз мехнаткаш, ишнинг кўзини билади. ақатгина етарли шароит яратиб берилса бўлди, хамма ерни обод қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+