“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурида ёшларга имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш режалаштирилган

28.06.2018, 19:03

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурида ёшларга имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш режалаштирилган

Кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилди. Куни кеча Президентимиз томонидан имзоланган “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги фармони эса бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган энг муҳим ҳужжат бўлди.

Чунончи, Фармонда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузурида “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг ташкил этилиши ва ушбу жамғарма ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериши алоҳида белгилаб қўйилган.

Фармонда кўрсатилишича,  тегишли кўникмаларга эга банд бўлмаган ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун 20 тагача парранда ва қуён, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олиш, уларнинг қийматини келишилган муддатларда қайтарган ҳолда уларни боқиш ва кейинчалик реализация қилишда кўмаклашилади. Бу эса, ёшларни иш таъминлаш билан бир қаторда, уларни тадбиркорлик борасидаги кўникмаларини шакиллантиришга хизмат қилади.

Ёшлар орасида учрайдиган кўпгина муаммолар, ҳуқуқбузарликлар уларнинг бўш вақтлари кўплиги боис келиб чиқмоқда. Шу ўринда “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларининг ташкил этилиши уларнинг бўш вақтларидан самарали фойдаланиб, касбга йўналтирилиш билан бир қаторда оила бюджетига фойда келтиришини  таъминлайди.

Ушбу Фармон билан танишганимдаёқ, унда белгиланган вазифалар O‘zLiDeP  партиясининг мақсадлари билан ҳамоҳанглигини тушуниб етдим. Партиямизнинг мақсад ва  вазифалари ҳам ҳалқимизни тадбиркорликка ўргатиш, йўналтириш ва шу орқали улар бандлигини таъминлашдан иборатдир. Фикримча, ёшларни ҳозирданоқ, тадбиркорликка йўналтирсак, уларни бу борадаги кўникмаларини шакллантириб борсак, келажакда юртимиз иқтисодиёти ривожи учун хизмат қиладиган кадрлар бўлиб етишиши шубҳасиз. Зеро, ҳужжатда ёшлар тадбиркорлигини комплекс ривожлантириш ва уларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга фаол жалб қилиш бўйича ўта муҳим вазифалар белгилаб қўйилган. 

Бир сўз билан айтганда, ушбу Фармон ёшларимизни ҳаётга тайёрлашда, уларни ўз йўлларини топишида муҳим меъёрий ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

Фарид ҲАСАНОВ,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

ёшлар билан ишлаб бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    5497
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сагындык2020-08-08 22:25:36

хечканака фойдаси йук нарса бу...


Жўрақулова Зарнигор2019-02-09 12:05:04

Мен тикувчилик цехи очмоқчиман илтимос имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам беринг


Sherzod2018-09-27 13:32:04

Salom aleykum! "Yoshlar kelajagimiz" dasturi asosida imtiyozli kreditlar olishimiz uchun qanaqadir "shartnoma"larsiz, o'z hisob raqamimiz yoki shahsiy plastik kartochkalarimizga olishning iloji yoqmi? Javobingiz uchun oldindan rahmat!


Munisa2018-08-25 18:03:31

Men tibbiyot kollejini 2016 yil tugatganman 2 yildan biyon ishsizman.Tikuvchilik bilan bir yildan buyon qiziqaman o'rfanib kelmoqdaman.Kichkina sex ochib ishlab chiqarishni yo'lga qo'ymoqchiman menga kridit beriladi.qayirga murojat qilsam bo'ladi.


Munisa2018-08-25 18:03:28

Men tibbiyot kollejini 2016 yil tugatganman 2 yildan biyon ishsizman.Tikuvchilik bilan bir yildan buyon qiziqaman o'rfanib kelmoqdaman.Kichkina sex ochib ishlab chiqarishni yo'lga qo'ymoqchiman menga kridit beriladi.qayirga murojat qilsam bo'ladi.


Р.Багдасарова- Когон т. ЎзЛиДеП “Келажак депутатлари” гуруҳ раҳбари2018-07-02 12:25:34

Ташаббускор ёшларимиз сафини кенгайтириш, уларни ягона мақсад атрофида бирлаштириш, партиямиз сафларида ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган “Ёш либераллар” клуби фаолиятини ҳозиргиданда кучайтирамиз. Таъкидлаш жоиз, клуб қошида “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш”, “Келажак депутатлари” гуруҳлари ҳам иш олиб бормоқда. Айни пайтда мазкур гуруҳлар орқали фаол ва уюшмаган ёшларга яқиндан кўмак берилмоқда. Президентимиз фармони билан тасдиқланган дастурда бу борада олдимизга янги-янги вазифалар қўйилди. Уларни амалга ошириш фаолиятимиз дастуриламалига айланмоғи лозим.


А.Асадов- ёш-тадбиркор,партия фаоли2018-07-02 12:23:48

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” Юртбошимиз фармони билан тасдиқланган “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурида ёш тадбиркорларга имтиёзли шартларда бинолар, офис техникаси ва сарфлаш материалларини ижарага бериш, уларни интернет билан таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга бошқача кўмак бериш, жумладан, бизнес режалар ишлаб чиқиш, маслаҳат, юридик, бухгалтерия ва бошқа хизмат турларини кўрсатиш, форумлар, мастер-класслар ва семинарлар ташкил этиш учун “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказларини ҳамда савдо-маиший ва кичик ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш учун меҳнат кучи ҳаддан зиёд бўлган туманларда “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш ташаббусини куллаб-кувватлаймиз. ва “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳамизни дастурдан келиб чиқиб амалий ишлар билан унга қўшимча куч бағишлашга интиламиз.


М.Ашурова-талаба ЎзЛиДеП фаоли2018-07-02 12:17:17

~Ёшлар келажагимиз дастурида мухтаррам юртбошимиз Ш.Мирзиёев келажагимиз ворисларига яна бир бор ишонч билдирилганлиги уларни хаётга мустакил фикрлаб жамиятимиз хаётига беэътибор бўлмаслик,ҳаётда ўз йўллини топиши ва тадбиркорликни бошлашда Давлат -кафолот эканлиги барчани қувонтиради.


Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ходими Таджиева Дилноза2018-06-29 12:31:01

Албатта, Президентимиз томонидан имзоланган “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги фармон ёшлар учун жуда катта имкониятга йўл очиб берди. Хозирги кунда ёшларимизга яратиб берилаётган бундай имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ватанимиз равнақи учун ўз ҳиссаларини қўшишларини тилаб қоламиз.


Анварбек Холметов2018-06-29 10:32:00

Жуда қувонарли янгилик. Ёшлар келажаги учун мустаҳкам пойдевор бўла оладиган мазкур Президент Фармони мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилиши шубҳасиздир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+