Пангатдаги сайёр қабулдан сўнг суюлтирилган газ муаммоси ҳал этиладиган бўлди

30.06.2018, 16:32

Пангатдаги сайёр қабулдан сўнг суюлтирилган газ муаммоси ҳал этиладиган бўлди

O‘zLiDeP Қўшработ туман кенгаши томонидан “Пангат” МФЙдаги “Шохол” қишлоғида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда аҳоли номидан сўз олган Аҳмад бобо Очилов ҳудудда мобил алоқалари яхши ишламаслиги сабабли аҳолининг узоқдаги яқинлари билан суҳбатлашишда қийинчиликлар тўғдираётганини айтди. Шунингдек, отахон пангатликлар қийнаб келаётган бошқа муаммолар ҳақида ҳам тўхталди.

–  Бизнинг қишлоғимизга 3 ойдан бўён суюлтирилган газ баллонлари келтирилгани йўқ. Аҳоли чой, иссиқ овқатини ўтинга пиширяпти, яхшиям ҳозир ёз фасли, – деди отахон куюниб.

Отахоннинг бу мурожаатини туман газ идораси раҳбари ўз зиммасига олиб, эртаси куниёқ “Пангат”га суюлтирилган газ балонлари келтирилишини маълум қилди. 

Шу ҳудудда яшовчи Нилуфар Пўлатова икки ногирон фарзандини таълим олиши учун болалар интернатига жойлаштиришда кўмак сўради. Бу муаммо юзасидан туман раҳбарияти томонидан мутасадди ташкилот раҳбарига топшириқлар берилди.

Сайёр қабулда шунингдек, ичимлик суви, йўл муаммоси, мобил алоқасидаги камчиликлар, футбол стадиони қуриш ҳамда ҳудудга тез ёрдам машинаси ажратиш борасидаги таклифлар юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари тайёрланишига келишиб олинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1396
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири2018-07-02 15:26:11

Бу каби сайёр қабулларнинг тез-тез ўтказиб турилиши натижасида халқимизнинг қанчадан-қанча муаммолари ўзининг самарали ечимини топаяпти. Сайёр қабулларнинг ўтказилиши, депутатларимизнинг хам фаоллигини оширмоқда.


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-07-02 14:20:51

Партиямиз томонидан ўтказилаётган сайёр қабулларда кўпгина халқимизни қийнаб келаётган муаммолар ҳам ўз ечимини топмоқда.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-02 11:13:59

Сайёр қабуллар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда


N.Ruziyeva Navoiy viloyati Uchquduq tumani2018-07-02 09:41:07

O'tkazilayotgan sayyor qabullar natijasida aholining muammolari ijoboy yechim tipmoqda.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-07-01 22:03:02

O'tkazilayotgan sayyor qabullardan ko'rinib turiptiki deputatlar faoliyatida ancha jonlanish sezilmoqda. Bu o'z navbatida shuni anglatadiki hurmatli Prezidentimiz tanqidlaridan so'ng deputatlar va partiya xodimlari o'zlariga kerakli bo'lgan xulosani chiqarishdi.


Сергели туман Кенгаши Поёнов Исомиддин2018-07-01 10:36:29

O‘zLiDeP ташаббуси билан кўп инсонлар муоммаси ечим топмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+