O‘zLiDeP сайёр қабули: Волида Исмоилова уйининг томи шифер қилинади

05.07.2018, 18:30

O‘zLiDeP сайёр қабули: Волида Исмоилова уйининг томи шифер қилинади

O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши “Гирдиқўрғон” ва “Омандара”  маҳалла фуқаролари учун сайёр қабул ўтказди. 

Тадбирда туман Адлия бўлими, Бандликка кўмаклашиш маркази ва “Нурободтумангаз” филиали вакиллари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия  депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда партия ходимлари иштирок этди.

Сайёр қабулда “Омандара” МФЙда яшовчи Волида Исмоилова мутасаддиларга мурожаат йўллади. Айтишича, унинг оиласи маҳаллада кам таъминланганлар рўйхатида туради. Турмуш ўртоғи ногиронлиги сабаб рўзғорни таъминлаш бир ўзининг зиммасида. Яшаётган уйининг томи шиферланмаганлиги учун куз, қиш ойларида чакки ўтади. Томни шифер қилишга ортиқча маблағи йўқ. Шу боис, у мутасаддилардан кўмак сўради.

Унинг мурожаати  Халқ депутатлари туман Кенгашига O‘zLiDePдан сайланган депутат Х.Дониёров томонидан назоратга олиниб, ҳомий ташкилотлар ва маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда шифер олиб берилиши маълум қилинди.  

Гирдиқўрғон қишлоғида яшовчи Хуррам Маҳмудов ва Самандар Ҳақбердиевларнинг янги хонадонларни электр энергияси тармоғига улашда амалий ёрдам кўрсатиши юзасидан қилган мурожаати ҳам шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Сайёр қабул давомида тоза ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш, сув исрофгарчилигига йўл қўймаслик ва бу борада назорат ўрнатиш лозимлиги бўйича таклифлар билдирилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1351
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-07-06 14:59:43

Сайёр қабуллардан кўзланган мақсадларга эришилганидан халқнинг қувончи чексиз,


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+