Хоразмлик маслакдошларимиз қовунни плёнка остида етиштиришяпти
05.07.2018, 18:48

Хоразмда ер билан тиллашган, экин-текин сир асорларини яхши ўзлаштирган омилкор кўп. Хазорасп тумани “Б.Матирзаев” маҳалласида яшовчи ака-ука Хушнудбек ва Умрбек Ражабовлар ҳам ана шундай ишбилармонлардан. Ер билан тиллаша оладиган, ерга меҳр бериб, ундан мўл ҳосил ола биладиган, самимий деҳқонлардан.
Улар 2-3 йиллик изланиши ва интилишлари натижасида муддатдан олдин, эртапишар қовун нави – гурвакни ўзларининг 10 сотих ер майдонида плёнка остида етиштириб, аллақачон воҳамиз дастурхонига тортиқ қилиб ҳам улгурди. Дунёнинг ҳеч бир гўшасида учрамайдиган Хоразм қовунлари ўзининг мазаси, таъми ва ҳиди билан неча минг йиллардан бери севиб истеъмол қилинади. Айниқса, гурвакнинг ҳурмати бу борада олдинда.
–Қовун иссиқни талаб қилади, – дейди Хушнудбек. – Аммо, эрта баҳорда қовун учун етарли даражада иссиқ бўлмайди. Об-ҳавонинг салқин пайтлари ҳам кўп кузатилади. Шу боис керакли иссиқни тупроққа илдиз ёнларига етказиш учун чопиқ ишларини тез-тез ўтказиб туриш лозим. Суғориш ишлари эса мутлақо ўтказилмайди. Ана шунда ер кутилган натижани беради. Яна бир гап. Етарли даражада иссиқ ҳароратни ўзлаштирмаган қовун мевалари кичикроқ шаклда етилади. Лекин бунинг олдини олиш ва қовун меваларини чиройли, катта, ва харидорбоп шаклини яратиш учун “Xosilin” таблеткасидан эритма тайёрлаб 2 марта баргларга суспензия тарзида ишлов бериш даркор.
–10 сотих майдонда пишиб етилган қовун мевасидан ўрта ҳисобда 1100-1200 донагача ҳосил олса бўлади, – дейди Умарбек. – Бу эса 700 кг гурвак деганидир. 1 кг гурвак баҳосининг ўртача нархи 3000-3500 сўмни ташкил қилса, ҳосилдан келадиган даромад 7 млн 200 минг сўмни ташкил қилади. Қолаверса, қовунларни йиғиштириб олгач, бўшаган ерларга мош, картошка, сабзи ва ем-хашаклар ҳам экиш мумкин.
Ҳа, бугун юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлардан самарали фойдаланиб, ўз бизнесини йўлга қўйиб, ҳам оиласи даромадига, ҳам юрт ривожига ҳисса қўшаётган ишбилармонлар кўп. Ака-ука Ражабовларнинг бу изланишлари эса кўпчиликка ўрнак.
Нилуфар ДЖАББАРОВА,
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди
22.09.2023, 15:17
-
Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида қилинган мурожаатлар назоратга олинди
21.09.2023, 17:22
-
Тажрибали тадбиркор олотлик ёшлар билан учрашди
14.09.2023, 11:36
-
Тадбиркор муваффақиятга эришишнинг муҳим омиллари ҳақида гапирди
11.09.2023, 16:36
Билдирилган фикрлар
Дурдона Қобулова партия фаоли 2018-07-07 10:56:27
Хоразм қовунларининг мазаси ҳақиқат ҳам бетакрор ва унинг таркибида жуда кўп микроэлементлар мавжуд . Чунки чўлнинг шамоли, ёзнинг жазирамаси, қуёшдаги бор ҳароратни шу заминга бергандек гуё. Айниқса Хоразмда қовуннинг ноёб тури гурвакчилик мактаби яратилган. Ери шўру, тузли замин деҳқонларининг ишларига омад тилаймиз
Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-07-06 08:42:30
Жамиятиимзда тадбиркорликни ривожлантириш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлардан самарали фойдаланиб, ўз бизнесини йўлга қўйиб, ҳам оиласи даромадига, ҳам юрт ривожига ҳисса қўшаётган ишбилармонларнинг хурмати баланд. уларнинг келгуси ишларида ривож тилаймиз.