Муаммоларнинг ечими сайёр қабулни кутаётган эдими?

14.09.2017, 18:54

Муаммоларнинг ечими сайёр қабулни кутаётган эдими?

Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга тезкор ва жойида ечим топишнинг замонавий ва самарали механизми йўлга қўйилгани одамларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда. Зеро, аҳоли билан бўлиб ўтаётган очиқ ва самимий мулоқотлар давомида оддий одамларни қийнаб келаётган муаммоларга қисқа фурсатда ечим топилаётир.  

Аслида ҳам халқ дардини эшитиш, мурожаатларини вақтида кўриб чиқиш ва ижобий ҳал этиш, энг муҳими, кимнингдир ҳожати раво этилишига сабабчи бўлиш, аввало, инсонга ҳурмат намунасидир. Бундай хайрли ишларда O‘zLiDePнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ташкил этилган сайёр учрашувнинг навбатдагиси Хатирчи тумани “Лангар” маҳалласида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда аҳолидан келиб тушган мурожаатлар адолат мезони асосида кўриб чиқилиб, одамлар турмуш даражасини янада яхшилаш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар белгиланди.

Мурожаатлар асосан банкдан кредит олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, турар-жой, коммунал хизмат, соғлиқни сақлаш, таълим тизимига алоқадор масалалар, пенсия ва нафақа таъминоти, тадбиркорлик ривожига тўсқинлик қилаётган муаммоларга оид бўлиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. 

–Маҳалламиз ҳудудидаги эски Мактабгача таълим муассасасининг ташқи томонини таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди, – дейди “Лангар” МФЙда яшовчи фуқаро Муаззам Бобобекова. – Сайёр қабулда бу масалани Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши депутати Қ.Шопўлатов туман Ободонлаштириш бошқармасига депутатлик сўрови билан чиқиб, ҳал этиб беришга ваъда берди. Тўғриси, аҳоли мурожаатларининг тезкор ва жойида ҳал этилишига хизмат қиладиган бундай самарали тизим йўлга қўйилгани одамларни жуда хурсанд қилмоқда.

Хатирчилик Латифа Минбоева анчадан буён ишсиз. Тўғри, у иш сўраб қатор ташкилотларга мурожаат қилди. Бироқ айрим мутасаддилар: “бизда бўш иш ўрин йўқ эди, кейинроқ хабар олинг” дейишдан нарига ўтмади. Сайёр қабулда эса унинг мурожаати кўриб чиқилиб, туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан яқин кунларда ҳал этиладиган бўлди.  

Мулоқот давомида иштирокчиларни қизиқтирган савол ҳамда мурожаатларга депутатлар, тумандаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари атрофлича жавоб берди. Бир қатор ечимталаб мурожаатлар туман депутатлари томонидан депутатлик сўрови юбориш учун ёзиб олинди. 

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1658
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2019-04-29 15:21:23

Форум доирасида давлат раҳбарлари кўп томонлама ўзаро манфаатли алоқаларни янада мустаҳкамлаш, автомобиль, денгиз ва ҳаво йўли орқали алоқаларни ривожлантиришга келишиб олгани қайд этилди. Юксак сифатли, барқарор, инклюзив ва кенг кўламли инфратузилмани тараққий эттириш, иқтисодий йўлаклар ва зоналар фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Лойиҳаларнинг янада барқарор бўлиши, хорижий инвесторлар учун адолатли муҳитарнинг барчаси “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик давлатимиз равнакига кенг йул очиб беришига аминмиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+