Хўжаободда 822 ўринли 12 та хусусий боғча ташкил этилади

16.07.2018, 10:37

Хўжаободда 822 ўринли 12 та хусусий боғча ташкил этилади

Бу ҳақда халқ депутатлари Хўжаобод туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди. Йиғилишда туман мактабгача таълим муассасалари бўлим мудири ўринбосари Мавлудахон Собированинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, бугун тумандаги 21 та МТМда 2936 нафар болалар сифатли таълим-тарбия олмоқда. Болалар қамровини ошириш мақсадида ташкил этилган 22 та қисқа муддатли гуруҳларда эса 493 нафар тарбияланувчилар сабоқ оляпти. Эътиборли жиҳати, мазкур боғчаларга 178 нафар педагог жалб этилган.

–2017 йилда 12-мактабгача таълим муассасаси биносини таъмирлаш мақсадида инвестиция дастури асосида 750,0 млн сўм маблағ ажратилди, – дейди М.Собирова. – Жорий йилда ҳам инвестиция дастури асосида 9- мактабгача таълим муассасасида реконсрукция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, “Обод қишлоқ” дастури доирасида тумандаги 7, 14- мактабгача таълим муассасаларида реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётир.  

Йиғилишда М.Собирова ҳудудда амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталар экан, тумандаги тадбиркорлар томонидан жами 822 нафар болага мўлжалланган 12 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилишини маълум қилди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

                                                                  Р.НИЯЗОВА,

 Халқ депутатлари Андижон вилоят

                                                                  Кенгашидаги партия депутатлик

гуруҳи ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1579
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Islombek2018-07-24 11:34:47

Assalomu alaykum, ma'lumotlar uchun rahmat, aytingchi hozirda Xojaobod tumanida faoliyat yuritayotgan birorta xususiy bog'cha bormi o'zi?


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-07-16 16:31:06

Келажак авлодни билимли булиши учун мактабгача таълим муассасаларини купайтиришимиз керак. Хозирги вактда мамлакатимизда бу борада бир катор имтиёзлар берилган.


Гавхарой Абдувоситова Улуғнор туман ижрочи котиби2018-07-16 14:39:16

Мактабгача таълим тизими сохасида олиб борилаётган ислохотлар бу сохани тубдан яхшиланишига сабаб бўлди.Хусусий боғчаларни кўпайиши ўз навбатида тадбиркорлар фаолиятини ривожланишига хам олиб келади.Юртимизда хусусий боғча очадиган тадбиркорлар сони хамда ёш авлодни ватанпарварлик рухида тарбиялай оладиган фидойи устоз ва мураббийлар сони кўпаяверсин.


Жасур Рустамов 2018-07-16 12:19:20

мактабгача таълим муассасаси ташкил этилишини купайтириш керак.


Низомова Гулҳаё O`zLiDeP Кармана туман бўлими ижрочи котиби2018-07-16 12:18:31

Униб-ўсиб келаётган ёш авлод учун муносиб шарт шароитларни яратилаётганини кўриш қувончли албатта!Ёшликда олинган билим тошга уйилган нақш кабидир дейишади.Айнан боланинг боғчада ўрганганлари дунёқарашига,маънавий ва илмий савод чиқаришига таъсир этмай қолмайди. Хусусий мактабгача таълим муассасалари ҳамда боғчаларнинг қайтадан реконструкция ва капитал таъмирланиши мамлакатимиздаги болажонларнинг сифатли шароитларда мактабгача таълимни олишларини таъминлайди.Ва жажжи ёшлар бунга мос жавобан жамиятимиз ривожи учун муносиб бўлиб улғаядилар.


Сарвиноз Холматова O`zLiDeP Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби2018-07-16 11:22:50

Юртимизнинг жажжи ёшларини сифатли таълим тизими йўлга қўйсай туриб, улкан натижаларни кута олмаймиз албатта.Шундай экан улар учун ҳар томонлама ўқув-қуролларидан тортиб, ўқув жиҳозларигача, янгича методлар билан ва алоҳида таъкидлаб ўтишим зоизки, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминласакгина жажжи авлодларимиз хар томонлама маънан еткук ва жисмонан соғлом бўлиб улғаядилар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+