БПТ фаоллари томорқачиликни бошлаганларга кўмакдош бўлмоқда (ВИДЕО)
17.07.2018, 17:15
O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман Кенгаши қошида 100 та БПТ бор. Айни чоғда мазкур таянч нуқталар “O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида қатор тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда.
Қуйи бўғин аъзолари уйма-уй юриб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий шароитини, бандлик даражасини ўрганмоқда.
– Фарзандларим, келин ва набираларим билан 2 сотихлик ерга лимонария ташкил этдик, – дейди “Сутбулоқ” маҳалласида яшовчи Абдуҳалил Эгамбердиев. – Ҳозирча натижа ёмон эмас. Шу йилнинг ўзида лимонариядан 2.5 млн сўмга яқин соф даромад олдик. Энди янада кўпроқ фойда кўриш учун банан кўчатини парваришлаяпмиз. Агар кўчатимиз ҳосилга кирса, даромадимиз янада кўпаяди.
Шу ҳудудда яшовчи Хуршида Тиланқулова ҳам O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти фаоллари маслаҳати ва ёрдами билан 4 сотих ерда иссиқхона ташкил этган фуқаролардан бири.
– Иссиқхона ташкил қилишда 7 миллион сўм маблағ сарфлаган эдик, – дейди Х.Тиланқулова. – Биринчи ҳосилдаёқ, 3 млн. сўмдан ортиқ даромад олдик. O‘zLiDeP тавсияси билан эккан индетерминант навли кўчатимизнинг ҳар бир тупи 10 кгдан ортиқ ҳосил бермоқда. Кузги мавсумда бодиринг кўчати экишни ҳам режалаштиряпмиз.
Юлдуз ЮЛДАШЕВА,
O‘zLiDeP Наманган вилоят
Кенгаши матбуот котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Билдирилган фикрлар
Санъат Исматов2018-07-18 17:25:00
Цель нашей акции было помогать простому народу чтобы они получали дополнительные доходы не выходя из дома. Читая такие статьи и видя семьи, которые смогли достичь чего то с помощью нашей партии я радуюсь и понимаю что мы работаем не зря.