Мамлакат Содиқова Бухоронинг ишбилармон аёлига айланди

19.07.2018, 10:46

Мамлакат Содиқова Бухоронинг ишбилармон аёлига айланди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Дастлаб танлов иштирокчиларнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотларини кўргазмаси ташкил этилди. Ҳакамлар иштирокчиларни баҳолашда хотин-қизларнинг  замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўрни яратгани ва экспортга йўналтиргани ҳамда импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб  чиқарганига эътибор қаратилди.

Танлов  якунига кўра  фахрли 1-ўрин  Бухоро шахридаги “Замин мадад тайёрлов савдо” МЧЖ раҳбари Мамлакат Содиқовага берилди. 2-ўрин  вилоят  марказидаги “Омад бахт қувонч” МЧЖ рахбари Ҳилола Ҳалимова ҳамда Ромитан туманидаги  якка тартибдаги тадбиркор Зебинисо Остонова, 3-ўрин эса Бухоро шаҳридаги  “Тадбиркор бизнес центр” нодавлат таълим муассасаси касб-ҳунар ўқув маркази рахбари Сабоҳат Давронова ва Ғиждувон туманидаги “Джураева  Иқлима Мажитова” оилавий корхонаси раҳбари  Иқлима  Жўраевага насиб этди.

– Қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлаш  ва узоқ муддатга сақлашга ихтисослашган корхонамиз қатор нуфузли кўрик-танловларда эътироф этиляпди, – дейди Мамлакат Содиқова. – Яқиндан бошлаб Германияда ишлаб чиқарилган замонавий совутгич олиб келдик. “Ипотека” банкнинг Сардор филиали ажратган 840 млн кредит маблағи ҳисобига ана шундай унумли технология харид қилдик.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1760
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Усмонов Сардор Ромитан тумани2018-07-28 09:47:23

G`oliblarga Respublika bosqichida zafarlar tilaymiz


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-07-20 17:55:24

Ўтказилган кўрик-танловлар жуда чиройли ташкил этилди. Бунда вилоят ҳамда барча туман (шаҳар) Кенгашларининг ҳиссаси бор. Бундай тадбирлар ўтказилиши натижасида ҳудудларда янги-янги тадбиркор ва ишбилармон аёлларимиз кашф этилмоқда. Бугунги кунда тадбиркор аёлларга яратилаётган шарт-шароитлар, берилаётган имтиёзлардан уларнинг тўғри фойдаланиши натижасида вилоятимизда ишсизларнинг сони камаяди, жиноятчилик ва четга чиқишларнинг олди олинишига эришилади деб ўйлайман.


Наргиза Халилова кадрлар бўйича инспектор2018-07-20 15:27:51

"Аёллар қаноти" томонидан ташкил этилган "Ишбилармон аёл" кўрик-танловининг ва "Бунёдкор аёллар" лойиҳасининг вилоят босқичлари жуда яхши ташкил этилган. Тадбирларда намунали кўргазмалар, иштирокчиларнинг иш фаолиятидан намуналар, инновацион ғояларни тарғиб қилиш мақсадида макетлар ҳамда озиқ-овқат махсулотлари ярмаркаси ташкил этилди. Тадбирда мен янги тадбиркор аёлларнинг фаолияти билан танишдим.


Дилбар Ахмедова ЎзЛиДеП Бухоро вилоят Кенгаши раис ўринбосари2018-07-20 15:08:01

Ушбу тадбир орқали ҳар йили янгидан янги тадбиркор аёлларни кашф этаяпмиз. Тадбирда иштирок этган уй бекалари, ўз ишини бошламоқчи бўлган хотин-қизларимиз учун катта бир мактаб, шу тадбир орқали бизлар йирик, тажрибали, шижоатли тадбиркор аёлларимизнинг фаолиятини хотин-қизларимиз орасида тарғиб қилишга эришдик.


Ҳилола Мақсудовна, тадбир иштирокчиси, Бухоро вилояти2018-07-20 14:48:28

Мен биринчи марта ЎзЛиДеП партиясининг тадбирида иштирок этдим. "Ишбилармон аёл" кўрик-танлови вилоят босқичида эса фахрли иккинчи ўринни эгаллаганимдан жуда хурсандман. Менинг фаолиятимга берилган баҳо, келгусида тадбиркорлик йўналишларини янада кенгайтиришга даъват этувчи куч сифатида таъсир қилди.


Мамлакат Умедовна, кўрик-танлов ғолиби, Бухоро вилояти2018-07-20 14:39:40

Тадбир жуда яхши ташкил этилган. Бунинг учун тадбир ташкилотчиларига катта раҳмат! Тадбир ғолиби сифатида менга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. Қилаётган камтарона меҳнатимиз орқали ватанимиз, вилоятимизнинг равнақига ҳисса қўшаётганлигимиздан хурсандмиз!


Сабоат давронова, кўрик-танлов иштирокчиси, Бухоро вилояти2018-07-20 14:30:55

Мазкур тадбирда иштирок этиб, ёш тадбиркор аёл сифатида ўз малакамни оширдим. Вилоятимиздаги тажрибали, шижоатли, инновацион ғояга эга бўлган тадбиркор аёлларнинг иш фаолияти билан танишдим. Келажакда бугунги олган тажрибаларимга таяниб, танловнинг республика босқичида иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллашни ўз олдимга мақсад қилдим.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+