O‘zLiDeP депутати “Қўвача” қишлоғини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича сўров юборди

26.07.2018, 10:18

O‘zLiDeP депутати “Қўвача” қишлоғини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича сўров юборди

O‘zLiDeP Қоракўл туман Кенгаши “Қўвача” қишлоғи  аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этди.

Қабулда Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партия вилоят Кенгаши, туман ҳокимлиги ҳамда бир қатор ташкилотлар вакиллари иштирок этди. 

Юзма-юз мулоқотлар давомида сўз олган “Қува” маҳалласида яшовчи Х.Хасанов ҳудуд аҳли кўпдан бери тоза ичимлик суви муаммосидан қийналишини айтиб, шу масалани ижобий ҳал этишда мутасаддилардан кўмак сўради. Унинг мурожаатини халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ўз зиммасига олиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқариш орқали муаммони ҳал этиб беришини маълум қилди.

Шунингдек, “Янги Қалъа” маҳалласида яшовчи Жумабой Адизов суюлтирилган газ баллонларни ўз вақтида етиб келмаслигидан шикоят қилди. Унинг мурожаатини партия туман Кенгаши раиси ва O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Н.Қиличов томонидан назоратга олинди.

 Шамшод Жафаров,

O‘zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1236
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-07-31 12:22:29

Партия Кенгашлари томонидан ташкил этилаётган сайёр қабулларда муаммолар ечим топаётгани қувонарлидир. Аҳоли кўтариб чиқаётган муаммоларнинг партия томонидан ҳал қилиб берилаётганлиги O'zLiDePнинг обрўйини янада оширмоқда. Бу ишларда депутатларимиз сайловчиларнинг ишончини оқлаб ишлаши керак.


Н.Атаназаров Косон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гурухи рахбари2018-07-27 09:38:21

O‘zLiDeP депутатлари томонидан Ҳалқ билан учрашиш давомида кўтарилаётган муаммолар, худудлардаги мансабдорлар томонида ечилиши шарт. шундагина ҳалқимиз депутатлардан рози бўлади.


Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгаши депутати Бешбой Шарипов2018-07-27 08:54:16

Депутатлар томонидан кўтарилаётган сув муаммоси долзар муаммо ҳисобланади ҳозирда сувга бўлган талабнинг юқорилигини инобатга олсак ҳар биримиз ичимлик сувини исроф қилмасдан истемол қилишимиз керак


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+