Пастдарғомда 30 мингдан ортиқ ёшлар тадбиркорлик фаолиятини бошлашга қизиқиш билдирган

28.07.2018, 16:46

Пастдарғомда 30 мингдан ортиқ ёшлар тадбиркорлик фаолиятини бошлашга қизиқиш билдирган

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят ҳамда Пастдарғом туман Кенгаши ташаббуси билан туман истироҳат боғида Президентимизнинг 2018 йил 27 июнда қабул қилинган “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони тарғиботига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда партия вилоят ва туман Кенгаши масъул ходимлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши вакиллари, Пастдарғом туман ҳокимлик вакиллари, ТИФ Миллий банк Самарқанд вилоят бўлими масъул ходимлари, партия туман Кенгаши қошида ташкил этилган “Ёшлар қаноти” фаоллари, ёш тадбиркор ва фермерлар ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этишди.

Йиғилишда Пастдарғом туман ҳокимининг ўринбосари Амир Муҳитдинов сўзга чиқиб, ёшларга ушбу ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берар экан, унда белгиланган устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

- Ушбу Дастур мамлакатимизда ёшларга берилаётган улкан имкониятнинг ёрқин намунасидир. Мазкур Фармонда замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришда асосий йўналишлари аниқ-тиниқ қилиб белгилаб берилган, - деди А.Муҳиддинов.

Маълумотларга қараганда туманда 14 - 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 105 минг нафардан ортиқроқдир. Дастур доирасида улар хатловдан ўтказилмоқда. Хозиргача хатловдан ўтказилганларнинг 30 минг нафари тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган.

- Мамлакатимизда  ёшлар учун барча соҳада катта имкониятлар эшиклари очилмоқда. Юртимизда турли янги-янги олий ўқув юртлари фаолият бошламоқда. Айниқса, “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурининг қабул қилиниши  мамлакатимизда бизга берилаётган юксак эътиборнинг намунаси деб биламан. Мен ҳозирда олий ўқув юрт талабасиман. Имкониятдан фойдаланиб, ўз бизнесимни йўлга кўймоқчиман, - деди тадбир иштирокчиси Ўлмас Акбаров.

Иштирокчилар тадбир доирасида дастурининг ижросини таъминлаш борасида иш бошлаган штаб фаолият билан яқиндан танишишди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1355
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шовот туман Кенгаши 2018-07-30 10:08:16

Дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини беришига ишонамиз.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-07-29 23:27:04

Yoshlarda bugun juda ko'p tashabbuslar va takliflar bor. Ularni faqat ozgina qo'llab quvvatlasak natijasi ojobiy bo'lishi aniq.


Сарвиноз Холматова Қизилтепа тумани ижрочи котиби2018-07-28 17:09:38

Мазкур Дастур мамлакатимизда ёшларга берилаётган улкан имкониятларнинг эшигини очди десам янглишмаган бўламан. Ушбу Фармонда замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатимизнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат, масулиятли ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ҳамда илдам ривожлантиришда асосий йўналишлари кўрсатилган дастурил амал қилиб белгилаб берилган. 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган серғайрат ёшлар бўлган сизу бизга давлатимиз раҳбари улкан ишонч билдирдилар. Бу ишончни ошиғи билан оқлашимиз ҳамда бунга лойиқ бўлимиз лозим.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+