O‘zLiDeP фаоли партия кўмагида цитрус мева кўчатларини етиштириш мактабини ташкил этмоқда (ВИДЕО)

28.07.2018, 17:32

O‘zLiDeP фаоли партия кўмагида цитрус мева кўчатларини етиштириш мактабини ташкил этмоқда (ВИДЕО)

O‘zLiDeP Наманган вилоят ва Норин туман Кенгаши масъул ҳодимлари “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги  “Бойовул” маҳалласида яшовчи  Валижон  Маҳмудов хонадонига ташриф буюрди.

Валижон ота 1989 йилда туманда биринчилардан бўлиб лимон етиштиришга қўл урган миришкорлардан бири. Отахон лимон парваришлаш ва кўпайтириш сирларини пухта ўзлаштириб, ўз томорқасида кўркам боғ барпо этган.

– Цитрус меваларни парваришлашга иштиёқим баланд, – дейди Валижон ота. – Шу боис ҳовли четида “Ботаника боғи” ташкил этиб, цитрус ўсимликларнинг турли навларини кўпайтириб, парваришлаб келяпман. Айни чоғда хонадонимизда етиштирилаётган лимон кўчатлари ички бозордан ташқари Россия, Қозоғистон, Қирғизистон давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда.

Таъкидлаш керак, ҳозирга қадар тадбиркор 400га яқин хонадон эгаларига лимон парваришлаш сирларини ўргатган. Шу кунларда эса O‘zLiDeP кўмагида 1 гектар ер майдонида цитрус мева кўчатларини етиштириш мактабини ташкил этмоқда.   

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

 Наманган вилоят

Кенгаши  матбуот котиби

Видеолавҳа O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати томонидан тайёрланди. 

  • Кўрилди
    1763
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Орифжон Маҳмудов Наманган вилоят Кенгаши2018-07-30 16:44:29

Бу катта мактаб бўлади.


Хуршида Суюмова Наманган вилоят Кенгаши референти2018-07-30 12:22:12

Валижон отанинг ёшлари катта бўлишига қарамай, тиниб тинчимасликлари ҳавас қилса арзийди. Отахонга куч-қувват ва ишларига омад тилайман.Мана шундай тадбиркорларимиз кўпаяверсин!


Саттаров Иброҳим O"zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бўлим мудири2018-07-30 12:17:01

"Хар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида Республикамизнинг барча худудларидаги Валижон отаМахмудов каби миришкор дехқонларимиз, тажрибали тадбиркорларимиз фаолиятларини янада оммалаштиришимиз, уларнинг кўп йиллик бой тажрибаларидан фойдаланиб, аҳолимизни тадбиркрлик фаолиятига янада кенгроқ йўналтиришимиз лозим.


Абдуарахманова Гулчехра2018-07-30 11:53:00

Боғдорчиликда инновациялар яратиш бўйича Валижон отадан ўрнак олиш керак. У инсоннинг шижоати барчада ерга бўлган меҳрни уйғотишида катта аҳамият эга.


Davlatbek Dedaxanov Namangan viloyat Kengashi xodimi2018-07-30 11:49:51

Yurtimizda shunday tadbirkor otaxonlarimiz ko`p bo`lsin shu bilan oila daromadi xam oshadi, oiladagi ishsizlar soni xam kamayadi. Xarbir oila o`rnak olsa arziydi.


Музаффар2018-07-30 11:43:18

Томорка яхши даромад манбаи, бундан фойдаланиш керак.


Муаззам Ахунбаева Наманган вилоят Кенгаши масъул ходими2018-07-30 11:40:10

Ҳар бир оила ўз томорқасидан мана шундай унумли фойдаланиб, шундай маҳсулотларни етиштирса, даромади ошади ҳам халқга фойдаси тегади. Валижон отанинг шижоати ёшларга ўрнак бўляпти


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-07-29 09:03:56

Yurtimizda Valijon otaga o'xshagan bog' sirlarini, mevalarni parvarishlash sirlarini kelajak avlodlarga o'rgatayotgan piri badavlat otaxonlardan ko'p bilimlarni o'rganishimiz lozim.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+