O‘zLiDeP фаоли Ҳакима Тошматова Туркияга 3 млн. АҚШ долларлик маҳсулот етказиб беради

01.08.2018, 18:26

O‘zLiDeP фаоли Ҳакима Тошматова Туркияга 3 млн. АҚШ долларлик маҳсулот етказиб беради

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Наманган шаҳридаги "MEGA STAR FLOVERS" МЧЖда “Ҳудудларда саноатни ривожлантириш, хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва корхоналарнинг экспорт салоҳиятини оширишнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари” мавзуида очиқ мулоқот ўтказди.

Қайд этилганидек, бугун мазкур корхонада темир маҳсулотларини қайта ишлаш, шакл бериш, пардозлаш, панжара ва дарвозалар учун гуллар тайёрланади. Айни чоғда корхона томонидан 1,0га майдонда замонавий янги турдаги ишлаб чиқариш комплексини қуриш ишлари олиб бориляпти.  

–Маҳсулотларимизни нафақат ички бозорда, балки хорижга ҳам экспорт қиляпмиз, – дейди корхона раҳбари Хакима Тошматова. – Яқинда Туркиянинг Текирдаг провинциясига катта автомобиль йўлларидаги тўсиқлар учун панжара етказиб бериш бўйича 3 млн. АҚШ долларлик шартнома имзолашга эришдик.

Тадбир давомида корхона ишчиларига O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳақида кенг тушунчалар берилди.

Тадбир сўнгида корхонанинг 25 нафар ишчи-ходими партияга аъзо бўлиб, корхонада БПТ очилди.

 Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1146
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ахмедов Фарход Ахадович ЎзЛиДеП Наманган вилоят Кенгаши маъмурий хужалик ишлари булими мудири2018-08-03 10:57:41

Бундай тадбирларни сонини ҳамда кўламини ошириш орқали тадбиркорликга бўлган қизиқиши бор фуқароларни ушбу йўналишга жалб қилиш, тадбиркорлик билан амалда шугулланиб келаётган фуқароларни фаолиятини кенгайтиришга туртки бўлишига эришиш мумкин.


Орифжон Маҳмудов O`zliDeP Наманган вилоят Кенгаши 2018-08-02 11:56:12

Бундай амалий тадбирларни жоларда кўпроқ ўтказилиши, партия аъзолари сафини кенгайиши навбатдаги сайловларда ўзнатижасини кўрсатади.


Саттаров Иброҳим O"zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бўлим мудири2018-08-02 11:33:02

Вилоятларда "Худудий инвестиция дастури"га киритилган лойихаларни амалга оширилиши билан танишиш мақсадида саноат корхоналарида шундай тадбирларни ўтказилиши, биринчи навбатда электорат вакилларига партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини янада кенгроқ таништириш, тадбиркорлик субъектларига БПТларни ташкил этишга замин бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+