“GM Uzbekiston” АЖнинг ёш ишчи-ходимларига “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастури тарғиб қилинди

01.08.2018, 19:06

“GM Uzbekiston” АЖнинг ёш ишчи-ходимларига “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастури тарғиб қилинди

O‘zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши томонидан “GM Uzbekiston” АЖ қошида фаолият юритаётган БПТда Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz”  давлат Дастури тўғрисида”ги Фармони тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди.       

Тадбирда Дастурда белгиланган вазифалар барча идора ва ташкилотлар қатори O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” зиммасига ҳам катта масъулият юклаши айтиб ўтилди. Шундан келиб чиқиб, партиянинг ҳар бир фаоли ёшларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга фаол жалб қилиши ҳамда ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш лозимлиги қайд этилди.

–Дастурда белгиланган вазифалар нафақат “Ёшлар қаноти”ни балки партиянинг ҳар бир аъзосини фаол ва ташаббускор бўлишга чорлайди, – дейди Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Б.Рўзметов. – Шу боис, тадбир давомида уюшмаган ёшларни аниқлаш, уларни қизиқишларини ўрганиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни янги инновацион ғоялари ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашлашга алоҳида эътибор қаратдик. Зотан, мақсадимиз фақат дастур мазмун-моҳиятини муҳокама қилиш эмас, балки ижросини таъминлаш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб олиш.

Тадбирда шунингдек, корхона ишчи-ходимлари томонидан оилавий тадбиркорлик қилиш истагини билдирган, янги тадбиркорлик фаолиятини бошлашга қизиққан ёшларнинг рўйҳати шакллантирилиб, уларга зарур тавсия ва  кўрсатмалар берилди.

У.МАТКАРИМОВ,

“GM Uzbekiston” АЖдаги

БПТ раиси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3184
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Фурқат туман Кенгаши депутатлик гурухи ижрочи котиби З.Хаитова2018-08-08 14:17:04

“Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастури тўғрисида”ги Фармон ёшларга катта имкониятлар беради.


Кадиров Жасурбек-O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат рахбари2018-08-03 18:23:33

“Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастури тўғрисида”ги Фармон ёшларга катта имкониятлар эшигини очади.


Адамбаева Гулистон O'zLiDeP Хоразм вилояти Урганч туман Кенгаши аппарат рахбари2018-08-02 15:47:42

Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастури тўғрисида”ги Фармони бўйича тадбирлар ўтказилиб келинмоқда албатта бу ёшларимизни жуда қизиқтириб қўйган, ёшларимиз ўз тадбиркорлигини бошлаш учун режалар ҳам тузиб қўйишган уларга Банклар томонидан энг кам фоизли кредит ажратилишини кутишмоқда. O'zLiDeP депутатлари ҳамда тадбиркорлари кўмагида албатта.


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-08-02 10:22:23

“Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастури тўғрисида”ги Фармон ёшларга катта имкониятлар беради. Ёшларнинг иқтидорларини аниқлаш, уларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, шу йўл билан ёшлар ўртасида тадбиркорликни кенг йўлга қўйиш лозим.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-08-02 08:22:48

Хурматли Президентимиз ташаббуси билан 2018 йил 27 июнда каъбул килинган “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастури тўғрисида”ги Фармони тарғиботига бағишланган тадбирларда ешларимиз учун барча кулайликлари билан имтиезли кредитларнинг узок муддатларга берилиши, ешларимизни тадбиркорлика жалб килишга асос булаетганлиги барчамизни кувонтиради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+