O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг “Дамкўл” МФЙдаги ичимлик суви билан боғлиқ муаммо ҳал бўлди (ВИДЕО)

03.08.2018, 15:27

O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг “Дамкўл” МФЙдаги ичимлик суви билан боғлиқ муаммо  ҳал бўлди (ВИДЕО)

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Мингбулоқ туманидаги “Дамкўл” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан тиббий хизмат кўрсатиш фаолияти, электр энергия, тоза ичимлик суви таъминоти ҳамда алоқа тизимини яхшилаш, сув иншоотларидаги носозликларни бартараф этиш ва бошқа масалалар бўйича 20га яқин мурожаатлар келиб тушди.

Хусусан, шу ҳудудда яшовчи Озода Содиқова маҳалла аҳолиси кўпдан буён тоза ичимлик суви муаммосидан азият чекаётганини айтиб, шу масалада мутасаддилардан кўмак сўради.

Унинг мурожаати халқ депутатлари туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан ўрганилиб, мутасадди ташкилот раҳбари масъуллигида ҳал этиладиган бўлди.

Учрашувда шунингдек, электр таъминоти ва ички йўларни шағаллаштириш бўйича ўртага ташланган мурожаатлар ҳам O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан назоратга олинди ва муаммо ечими бўйича тегишли ташкилотга депутатлик сўрови юборилди.

–Юзма-юз мулоқот давомида аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларнинг ҳеч бири  партия фаолларининг эътиборидан четда қолмади, – дейди “Дамкўл” МФЙ раиси Маъруф Дарвешов. –Маҳалламиздаги закан ариқларни ковлаш ва аҳолига хавф туғдирувчи электр токларини тартибга келтириш масалалари ўз ечимини топди. Энг муҳими, жорий йилнинг 15 августига қадар ичимлик суви таъминотидаги долзарб муаммолар бартараф этиладиган бўлди.

Умуман сайёр қабул давомида мурожаатларнинг салмоқли қисми ҳал этилди, қолганлари назоратга олинди. 

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1918
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Зульфия2018-08-10 14:24:09

Намангане в Первом микрорайоне ,уже восемь лет дают воду на два часа ,летом сокращают и вот сегодня уже третий день воду вообще нет .Когда прекратиться это безобразие мы не знаем и уже не верим .В. 1 микрорайон самый большой ,три миллона человек живут в режими таком ,вода по часам .Наверное каждый житель первого микрорайона писал жалобу на портал президенту ,я лично только три раза писала ,но видимо команда президента ,решает ни кому не показывая отсылать отписки ,кто виноват в этом .Первый микрорайон постоянно расширяется ,стало много колледжей ,садиков ,столовой ,школы,мойки ,магазины, построили частный сектор,многоэтажные дома и все они сидят на нанасосной расчитанный в советское время на жителей перевого микрорайона .Помогите решить проблему ,старики, родители у кого есть грудные дети ,ходить за водой в такую жару и стоять в очереди сложно ,особенно кто живет на четвертых -седьмых этажах .


Шамшод Юнусов2018-08-09 22:18:17

При всём уважении, эта проблема может считаться решенной только ТОГДА, когда чистая, доступная вода пойдёт с крана потребителя. Пока я прочел о делегировании ответственности, что тоже не плохо. Будем ждать от автора статью о "решЁнной!!!" проблеме после 15 августа.


Ахмедов Фарход Ахадович ЎзЛиДеП Наманган вилоят Кенгаши маъмурий хужалик ишлари булими мудири2018-08-06 09:15:05

Ахолини муаммосини еча оладиган тадбирларнигина тадбир дея атаса булади. Оханги йук найни кераги булмаганидек, натижасиз булган хар кандай тадбир статистикадан бошкасига ярамайди. Шундай экан ушбу саййёр кабул ташкилотчиларига куч-кувват ва зафарлар тилайман.


зилола эшанова2018-08-03 21:59:03

сайер кабуллар Андижонда хам утказилса яхши булар эди ичимлик суви муаммоси шахарнинг кок уртасида хам мавжуд айникса езнинг жазирама иссигида куп каватли уйда яшовчи ахоли жуда кийналиб кетди


Абдураҳманова Гулчеҳра O`zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши2018-08-03 17:33:55

Шундай сайёр қабулларида аҳолининг муаммолари бартараф килиниши халқнинг депутатларига бўлган ишончини ортишида асосий омил хисобланади.


Муаззам Ахунбаева Наманган вилоят Кенгаши масъул ходими2018-08-03 16:49:29

Мана шундай сайёр қабуллар доимий ўтказилиб халқга амалий ёрдам кўрсатиб келинса, фуқароларни, депутатларга янада ишончи ортади


Рустам Хакимов - Наманган вилоят Кенгаши 2018-08-03 16:31:52

Сайёр қабуллардан мақсад муаммо ва таклифларга ечим беришдир.


Рахмонов Хуршид Халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгаши депутати 2018-08-03 15:45:48

Халқимиз учун қилинаётган бундай самарали ишлар таҳсинга сазоввордир. Партимизнинг обрў-эътибори ошаверсин. Депататлар ишингизда тулкан зафарлар.


Сарвиноз Холматова Қизилтепа тумани бўлими ижрочи котиби2018-08-03 15:42:21

Халқни ўйлаб қилинаётган партия томонидан мана шундай сайёр учрашувлар давомида ечилаётган муаамолар самарали ўтказилиши партиямизнинг имижини янада оширади ҳамда партиямиз тарафдорларининг сони янада ошади. Бундай савобли ишлари кўпайгандай кўпаяверсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+