O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг Хадича Хусаинованинг хонадонига табиий газ қувурлари ўтказилади

09.08.2018, 16:19

O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг Хадича Хусаинованинг хонадонига табиий газ қувурлари ўтказилади

O‘zLiDeP Шовот туман Кенгаши “Бўстон” ва “Гулистон” маҳалла аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этди.

Қабулда аҳоли томонидан асосан электр энергияси, ичимлик суви, табиий газ, ер ва иш масаласида 10га яқин шикоят ва мурожаатлар келиб тушди.

“Бўстон” маҳалласида яшовчи Хадича Хусаинованинг оиласи кам таъминланган оилалар рўйҳатида туради. Турмуш ўртоғи эса оғир дардга чалинган бўлиб, тушакка ётиб қолган. Шу боис, оила бекаси яқинда янги хонадонга кўчиб ўтганини айтиб, мутасаддилардан табиий газ қувурлари ўтказишда кўмак сўради.

Унинг мурожаатини туман газ таъминоти корхонаси мутахасиси Рўзибой Сапарбоев ўз зиммасига олиб, ижобий ҳал этиб беришга ваъда берди.

Шу маҳаллада яшовчи Файзулла Яқубовнинг маҳалла ҳудудида ҳаммом қуриш учун ер майдони ажратишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати халк ноиби, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси С.Қурбанов томонидан назоратга олинди.

Ўрозгул Худайберганованинг маҳаллада спорт тўгараклари ташкил қилиш масаласида қилган мурожаати ҳам яқин кунларда ижобий ҳал қилинадиган бўлди.

Таъкидлаш керак, сайёр қабуллар давомида оддий одамларнинг мурожаатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари ва мутасадди ташкилот масъуллари томонидан ҳал этилаётгани аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада оширмоқда.

Машхурбек МАТНИЁЗОВ,

O‘zLiDeP Шовот туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1321
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-13 09:05:52

Сайёр қабуллар давомида келиб тушган муаммоли масалаларнинг ҳал этилаётгани аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончи ортиб бормоқда.


Ражабов Бахром Шовот туман Кенгаши депутати2018-08-10 12:55:55

Шовот тумани Қангли қишлоғи Республикамизнинг энг чекка қишлоқларидан хисобланади, лекин ушбу қишлоқда Республикамизда ташкил этилаётган бокс спорт тури ғолиб ва совриндолари кўплаб етишиб чиқмоқда. Хар бир депутатимиз қишлоқ ёшларини қизиқишларини инобатга олиб қишлоқ худудида спорт тугараклари турларини кўпайтиришга хисса қўшишса, Юртимиздан етишиб чиқадиган чимпионлар сафи янада қўпайган бўлар эди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+