Тадбиркорларимиз қанчалик фаол ва ташаббускор бўлса, кўзланган мақсадларга эришамиз

10.08.2018, 18:11

Тадбиркорларимиз қанчалик фаол ва ташаббускор бўлса, кўзланган мақсадларга эришамиз

Кейинги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, тирбандликларнинг олдини олиш, пиёдалар учун шароит яратиш мақсадида кўплаб кўприк ва йўл ўтказгичлар бунёд этилмоқда. Пойтахтимиздаги Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида қурилган замонавий кўприк шулардан биридир. 

Айтиш жоиз, Президентимиз ғояси ва ташаббуси билан бунёд этилган ушбу иншоот қадим Тошкентнинг тарихий жозибасини сақлаган ҳолда, уни янгилаш, замонавий мегаполисга айлантириш, пировардида аҳолининг узоғини яқин қилишда жуда муҳим аҳамиятга эга. 

Шу боис, жорий йилнинг 10 август куни давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишган чорраҳада қурилган кўприкни бориб кўрди.

Ташриф чоғида Президентимиз янги кўприкнинг моҳиятига алоҳида тўхталди. Бу каби бунёдкорлик ишлари аҳолига янада қулайлик яратиш, турмуш фаровонлигини оширишда катта аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Кўприк қурилиш трести” унитар корхонаси қурувчилари томонидан қуриб битказилган кўприкнинг икки томонида пиёдалар учун ер усти ўтиш йўлаги барпо этилгани ҳамда ёғин-сочинли кунларда ҳимояланиш мосламалари ўрнатилгани ҳайдовчилар ва йўловчилар учун кенг қулайликлар яратади. 

Ташриф давомида Президентимиз шунингдек, Шайхонтоҳур туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид лойиҳалар билан ҳам танишди.

Туманнинг Оқлон маҳалласида бўш турган жойда технопарк ташкил этиш лойиҳаси улардан бири. Тижорат банклари иштирокида бу ерда тўқимачлик маҳсулотлари, тайёр кийим-кечак ва спорт товарлари ишлаб чиқарадиган корхоналар ташкил этиш режалаштирилган. Бу маҳалладаги хотин-қизлар ва туман ёшларини иш билан таъминлашда муҳим омил бўлади.

Шу ерда енгил саноат тармоғига инвестициялар жалб этиш, замонавий уй-жойлар қуриш, тиббий диагностика маркази ва мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш, асални қайта ишлаш ва қадоқлашни йўлга қўйиш бўйича режалаштирилган лойиҳалар намойиш этилди.

Давлатимиз раҳбари саноатни инновацион ривожлантириш, хорижий тажрибани ўрганиб, маҳсулдорлик ва рақобатдошликни ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Тадбиркорларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлади.

Таъкидлаш керак, ташриф чоғида Президентимиз томонидан берилган топшириқларни масъулият билан бажариш нафақат O‘zLiDeP фаолларига, балки партия электорати бўлган тадбиркор ва ишбилармонлар зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Зотан, тадбиркорларимиз қанчалик масъулиятли, фаол, ташаббускор бўлса, кўзланган мақсадларга тезроқ эришамиз.

Улуғбек ИШАНХОДЖАЕВ,

O`zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши  бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    1411
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ж.Кадиров-O`zLiDeP Олмазор утман Кенгаши аппарат раҳбари2018-08-14 17:18:19

Юртбошимиз Шавкат Миромонович саноатни инновацион ривожлантириш, хорижий тажрибани ўрганиб, маҳсулдорлик ва рақобатдошликни ошириш бўйича кўрсатмалар бериб, тадбиркорларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаганликлари тадбиркорлар учун янада шижоатли бўлишларига туртки бўлади.


Рахманова Гульнара КР тахтакупир туман Кенгаши 2018-08-14 08:31:50

Хакикатдан хам тадбиркорларимиз қанчалик масъулиятли, фаол, ташаббускор бўлса, кўзланган мақсадларга тезроқ эришамиз. Улар таввакалчи , улар мард, улар куркмас булиши керак, шундагина уз мехнатларининг ривожини куради. Куприк куриш эса инсон учун энг улуг савоб ишлардан. Байрам олдида барчага куч кувват соглик саломатлик тилаймиз


Лола Хожаниязова2018-08-11 15:20:27

Одам биринчи навбатда ўзига ҳисоб бериб яшаши керак. Бир хонадонда 3-4 оила бору, эркаклари соғлом бўла туриб, бирон жамоат жойида ишламаса, тадбиркор уни қаердан боқсин! Ҳокимлик уни нега боқиши керака? Ҳар бир оила тадбиркор бўлиш вақти келди!


Носирова Шоира Навоий вилояти Кармана туман Кенгаши депутати2018-08-11 07:03:47

Саноатни инновацион ривожлантириш, хорижий тажрибаларни ўрганиш, рақобатдошликни ошириш тадбиркорларимизни асосий вазифаларидан бири бўлса, кўзланган мақсадларга эришамиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+