O‘zLiDeP фаоллари Чуст туманидаги “Шербилак” МФЙ аҳолиси билан юзма-юз мулоқотда бўлди

12.08.2018, 19:16

O‘zLiDeP фаоллари Чуст туманидаги “Шербилак” МФЙ аҳолиси билан юзма-юз мулоқотда бўлди

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Наманган вилоят, туман Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ хонадонма хонадон юриб аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлмоқда.

Навбатдаги  учрашувлардан бири Чуст туманидаги “Шербилак” МФЙ аҳолиси билан ташкил этилди.

Туманимиздаги “Шербилак” ва “Лайлак уя” МФЙда жами 1155 хонадон мавжуд бўлиб,  6033 нафар аҳол яшайди, шундан  3295 нафари хотин-қизлар,  2051 нафар ёшлар ташкил этади, - дейди маҳалла раиси Комилжон Эрназаров. Маҳалла аҳли меҳнаткаш, матонатли, жонкуяр халқ ҳисобланади. Ҳозирада маҳалладошларимиздан 21 нафари фермер, 8 нафари эса тадбиркор сифатида фаолият юритмоқда.

Партия фаоллари мулоқот давомида аҳоли вакилларига “Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Yoshlar kelajagimiz” давлат Дастурлари мазмун-моҳиятини тушунтириб, унда белгиланган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Ўрганишлар давомида бу маҳалла аҳлининг хонадонларида томорқаларидан самарали фойдаланиб келаётганлиги гувоҳи бўлдик. Шунингдек, 17 нафар хонадон эгалари томорқаларида иссиқхона ташкил қилиш, 12  нафари чорвачилик, 4 нафари эса боғдорчиликни ривожлантириш истаги борлигини билдиририб, бу борада амалий кўмак сўраб мурожаат қилишди. Ишчи гуруҳ мазкур масалалар юзасидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳузурида ташкил этилган Жамғармадан имтиёзли 7 фоизлик кредит ажратиб берилишида кўмаклашадиган бўлди.

Партия фаолларининг аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1695
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-13 09:00:28

Жойларда партия фаоллари тамонидан “Ҳар бир оила - тадбиркор” ва “Yoshlar kelajagimiz” давлат Дастурлари кенг тарғиб қилиниши узининг самарасини бермоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+