O‘zLiDeP хонободлик Жумагул Нормирзаевага ўз бизнесини бошлашига кўмаклашди
14.08.2018, 18:17

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши “Lordgenbiznes” МЧЖда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш фаолиятимизнинг муҳим қисмига айланмоғи лозим” мавзуида давра суҳбати ўтказди.
Тадбирда Дастур доирасида ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратилаётгани, шунингдек, аҳолининг моддий шароитини тубдан яхшилаш ҳамда турмуш фаровонлигини ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.
–Давлатимиз томонидан берилаётган бундай имтиёз ва қулайликлар ҳар бир оиланинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишига кенг имконият яратади, – дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бўлим мудири И.Саттаров. – Шу боис, Дастурда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда янада фаол ва ташаббускор бўлишимиз керак. Мақсад битта, аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, одамларнинг бизнесга бўлган қизиқишини янада ошириш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш.
Тадбирда ўз бизнесини бошлаш истагини билдирган “Хонобод” МФЙда яшовчи Жумагул Нормирзаевага партия фаоллари томонидан зарур кўрсатмалар берилди.
Юлдуз ЮЛДАШЕВА,
O‘zLiDeP Наманган вилоят
Кенгаши матбуот котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди
22.09.2023, 15:17
-
Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида қилинган мурожаатлар назоратга олинди
21.09.2023, 17:22
-
Тажрибали тадбиркор олотлик ёшлар билан учрашди
14.09.2023, 11:36
-
Тадбиркор муваффақиятга эришишнинг муҳим омиллари ҳақида гапирди
11.09.2023, 16:36
-
Хўжайлилик тадбиркорлар билан мулоқот ташкил қилинди
08.09.2023, 17:37
Билдирилган фикрлар
Дилдора Хамидова O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши2018-08-15 11:13:49
Давлатимиз томонидан яратилаётган имтиёз ва қулайликлар хар бир оиланинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
Нажим Атаназаров, Халқ депутатлари Косон туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-08-15 08:35:38
Давлатимиз томонидан берилаётган бундай имтиёз ва қулайликлар ҳар бир оиланинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишига кенг имконият яратилмоқда. Белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда янада фаол ва ташшабускор бўлишимиз керак.