O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг “Беклар” МФЙдан “Кўйи-ҳоми” қишлоғига борувчи 1 км ариқ қазилади

15.08.2018, 18:29

O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг “Беклар” МФЙдан “Кўйи-ҳоми” қишлоғига борувчи 1 км ариқ қазилади

Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш фуқароларнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда. Айниқса, жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар одамларни қийнаётган иқтисодий, ижтимоий муаммоларга ечим топишда яхши самара бераяпти.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Когон туманидаги “Беклар” МФЙда ташкил этилган сайёр қабулда ҳам аҳолининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари ўрганилди.

Қабулда асосан ҳудудда ечимини кутаётган йўлларни таъмирлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби долзарб вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Мурожаатларнинг аксариятини табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви таъминотидаги муаммолар, соғлиқни сақлаш, ободонлаштириш, коммунал хўжалик, йўлларни таъмирлаш каби масалалар ташкил этди.

Жумладан, маҳалла аҳли номидан сўз олган Холиқ Набиев кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга иқтисодий жиҳатдан кўмаклашиш зарурлигини айтди. Унинг мурожаатини халқ ноиби, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси О.Азимов ўз зиммасига олиб, яқин кунларда муаммони ҳал этиб беришини маълум қилди. 

“Кўйи-ҳоми” қишлоғида яшовчи Йўлдош Бозоров “Беклар” МФЙдан ўз қишлоғига борувчи 1 километрга яқин ариқни қазишга кўмак сўради. Унинг мурожаати мутасаддилар томонидан жойида ўрганилиб, қулай жойларни техника ёрдамида, қолган қисмини ҳашар йўли билан қазишга келишиб олинди.

“Беклар” МФЙ “Каттамачит” қишлоғида яшовчи Эсон Шодиев ёшлар учун иш ўрни яратиш, йигит-қизларни фойдали меҳнатга жалб қилишда амалий ёрдам сўради. Ушбу мурожаат юзасидан O‘zLiDeP туман Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Бўронов “Yoshlar kelajagimiz” давлат Дастури доирасида ёшларга яратилган қулайликлар ҳақида маълумотлар бериб, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшларга партия яқиндан кўмак беришини айтди.

Қабул сўнггида аҳоли томонидан кўтарилган мурожаатларга партия депутатлик гуруҳи орқали ижобий ечим топиладиган бўлди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати  

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1360
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+