O‘zLiDeP депутати “Илонсой – Сиёб бозор” йўналишида автобус қатновини йўлга қўйиш учун сўров юборди

15.08.2018, 18:48

O‘zLiDeP депутати “Илонсой – Сиёб бозор” йўналишида автобус қатновини йўлга қўйиш учун сўров юборди

Самарқанд тумани “Навруз” МФЙ ҳудудидаги “Илонсой” қишлоғида 54 та хонадон бўлиб, уларда 158 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Лекин шунга қарамай бугун ҳудудда тадбиркорлик субъекти ҳам, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш маркази ва савдо дўконлари ҳам мавжуд эмас. Энг ёмони, қишлоқда болалар боғчаси ва умумий ўрта таълим мактаби йўқ.

Тўғри, “Обод қишлоқ” дастури доирасида ҳудудда “Маҳалла маркази”, “Нуронийлар чойхонаси”, савдо дўконлари, 20 ўринли хаммом, мактаб ва мактабгача таълим муассасаси, дорихона, кичик футбол майдончаси қуриш режалаштирилган.  Бироқ ҳозирга қадар натижадан дарак йўқ.         

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг вилоят Кенгаши, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашидан иборат ишчи гуруҳ аъзоларининг ўрганишлари натижасида бу ерда ҳам кўплаб муаммолар тўпланиб қолгани ойдинлашди.

Оқова ва ичимлик суви танқислиги, газ баллонларнинг ўз вақтида етиб келмаслиги, ички йўлларнинг таъмирталаблиги, ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун етарли шароит яратилмагани шулар жумласидандир.

Яна бир гап. Шу вақтга қадар “Илонсой-Сиёб бозори” йўналиши бўйича жамоат транспорти йўлга қўйилмаган. Натижада мактаб ўқувчилари қишлоқдан 15 км узоқликда жойлашган Гулобод қўрғонидаги 38-ўрта мактабга, аҳоли эса Сиёб деҳқон бозорига қатнаяпти.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг ўрганиш якунлари партия вилоят Кенгашида муҳокама қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.

Бахтигул  ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1548
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бахтиёр Мустафаев ЎзЛиДеП фаоли, Самарқанд шаҳри2018-08-19 09:56:46

Биргина “Илонсой” қишлоғида шунча муаммолар бор экан, шу ҳудуддан сайланган депутат қаерга қараяпди?. Бу борада барча депутатларимизни фаолликка чақириб қолган бўлардим.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-08-16 09:52:36

Самарқанддаги мавжуд муаммоларга депутатлик сўровлари юборилганлиги мутасадди ташкилот ходимларини сергаклантирса ажаб эмас. Ўйлайманки тез орада "Илонсой" қишлоғи аҳолисини қийнаётган мавжуд муаммолар ижобий ечим топади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+