Сайёр қабул: Азамат Рўзметов “GM Uzbekiston” АЖ Хоразм вилоят филиалига ишга жойлашди

20.08.2018, 14:12

Сайёр қабул: Азамат Рўзметов “GM Uzbekiston” АЖ Хоразм вилоят филиалига ишга жойлашди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликда Хива туманида сайёр қабул ташкил этди.

Юзма-юз мулоқотлар давомида халқ ноиблари ҳудуд аҳли томонидан кўтарилган муаммоларни ўрганиб, уларни ҳал этиш чораларини кўришди.

Мурожаатларнинг мавзу ва йўналишлари турлича. Уларда меҳнат ва бандлик, электр энергияси ва газ таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш, оқава ва ичимлик суви, қўйингки, фуқароларнинг ҳаётий эҳтиёжлари билан дахлдор масалалар акс этган.

– Фуқаролик паспортимни йўқотганимга 4 ой бўлди, – дейди Султонбой Рахмонов. – Оилавий шароитим оғирлиги сабабли янги паспорт олиш учун бадал пулини тўлашга қийналаётган эдим. Шу боис, ушбу масалада ҳудудимизда ташкил этилган сайёр қабулда мутасаддилардан кўмак сўрадим. Мурожаатимни туман ҳокими в.б. О.Матяқубов ўз зиммасига олиб, ҳомийлик асосида  паспорт олишимда кўмак беришини айтди.      

“Аврик” маҳалласида яшовчи Бектурди Ахмедов ўқувчилар  қатнайдиган мактаб маҳалладан 4 км узоқликда жойлашгани, Янгиариқ-Урганч йўналишида кетаётган автобус хайдовчилари болаларни олиб кетмаётгани, натижада болалар дарсга ўз вақтида етиб бормаётганидан шикоят қилди. Унинг мурожаатини халқ ноиби С.Жуманиязов ўз зиммасига олиб, масала юзасидан вилоят Дарё транс агентлигига сўров юборишини маълум қилди.

“Журён” маҳалласида яшовчи Рохатой Жуманиязова куёви кўпдан бери ишсиз эканини айтиб, шу масалада кўмак сўради. O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари кўмагида унинг куёви шу ернинг ўзида “GM Uzbekiston” АЖ Хоразм вилоят филиалига ишга жойлашди.  

 “Индавак” маҳалласида яшовчи фуқаролардан Соёт канали бўйидаги яроқсиз кўприкни таъмирлаш бўйича келиб тушган мурожаатни туман ҳокими в.б. О.Матяқубов ўз назоратига олиб, муаммони ҳал этиб беришга ваъда берди.

Умуман, сайёр қабулда ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмади. Фуқароларни қийнаб келаётган масалалар баённомага киритилиб, бажарилиш муддатлари белгиланди. 

Шухрат АТАЖАНОВ,

O‘zLiDeP Хива туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1862
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Баҳром Абдалов БПТ раиси ўринбосари2018-08-27 10:46:22

Дарҳақиқат, бўлиб ўтган "Сайёр" қабулда шахсан ўзим иштирок қилдим. Маҳалла аҳлининг жуда кўплам муаммолари шу жойнинг ўзида ҳал бўлди десак муболаға бўлмайди.


Шовот туман Кенгаши 2018-08-23 09:35:12

Сайёр қабуллар халқ манфаати учун хизмат қилсин


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-08-20 15:33:09

Партиямиз тамонидан утказилаетган Саёр каъбуллар уз самарасини курсатиб келмокда. Энг асосийси Президентимиз айтганидек, халкимизнинг розилиги юртимиз тинчлиги турмушимиз ободончилигини таъминлаш. Партиядошларимизнинг келгуси ишларида омадлар тилаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+