Актам Хаитов: “Тадбиркор ва фермерларнинг сафини кенгайтириш O’zLiDePнинг асосий мақсадларидан бири бўлиши керак”

25.08.2018, 21:06

Актам Хаитов: “Тадбиркор ва фермерларнинг  сафини кенгайтириш  O’zLiDePнинг асосий мақсадларидан бири бўлиши керак”

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов тадбиркорлар, фермерлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд  туманидаги “Истиқлол шуъласи” кўп тармоқли фермер хўжалигида бўлди.

“Истиқлол шуъласи” фермер хўжалиги  боғдочиликка( гилос, олма, узум етиштиришга) ихтисослашган. Хўжалик 2002 йилдан буён қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини  етиштириш ва сотиш билан шуғулланади. Фермер хўжалиги раиси Б.Одиловнинг айтишича, жорий йилда улар 80 минг долларлик гилос меваларини Россияга экспорт қилган.  Ташриф жараёнида А.Хаитов Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси сифатида хўжалик фаолиятига ижобий баҳо берди. Шунингдек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмита раиси сифатида бу ерда ташкил этилган БПТ фаолиятини ҳам алоҳида эътироф этди.

Ташриф давомида тумандаги тадбиркорлар, кўп тармоқли фермерлар раҳбарлари ҳамда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари билан учрашув ташкил  этилди.

Унда  Актам Хаитов   сўзга чиқиб, партия олдида турган вазифалар,унинг жамиятдаги ўрни ва роли ҳақида гапирар экан, аҳолининг шарт-шароитлари билан яқиндан танишиш, муаммоларини ўрганган ҳолда  томорқаларидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш, уларни тадбиркорликка жалб этиш борасида зарур тавсияларни бериб ўтди.

 Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш борасида қабул қилинган «Обод қишлоқ», «Ҳар бир оила- тадбиркор», «Yoshlar kelajagimiz» Давлат дастурларини кенг аҳоли ўртасида тарғиб қилишда партия ташаббускорликни қўлга олиши ҳамда амалий натижалар орқали партия аъзолари ва  тарафдорларини кўпайтириш таклифини ўртага ташлади.

- Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркор ва фермерларнинг  сафини кенгайтириш  O‘zLiDePнинг асосий мақсадларидан бири бўлиши керак. Бу борада ёшларни соҳага қизиқишларини ошириш ўта муҳим ҳисобланади. Шу боис мактабларда “Истиқлол шуъласи” каби намунали фермер хўжаликлари раҳбарлари билан ёшлар ўртасида учрашувлар ташкил қилишимиз лозим”, деди А.Хаитов.

Бундан ташқари тадбирда, Президентимиз томонидан қабул қилинган Қарор ва Фармонлар ҳамда партия дастурий  мақсад ва вазифаларини  аҳоли ўртасида тарғиботини кўчайтириш ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари  кенгашлари билан ҳамкорликда  фермерларнинг сиёсий билимларини ошириш мақсадида  тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида махсус ўқув курслари ташкил этишга келишиб олинди.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1596
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Даврон Темиров O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-08-26 12:21:01

Мамлакатимизда O‘zLiDePнинг асосий электорати бўлган тадбиркор ва фермерларнинг сафини кенгайтириш партиямизнинг бош мақсадларидан биридир. Бу борада тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқароларимизни айниқса ёшларисизни соҳага қизиқишларини ошириш давр талаби бўлмоқда. Шу боис мактабларда “Истиқлол шуъласи” каби тажрибали фермер хўжаликлари намунасида “илғор тажриба мактаблари”ни яратиш келажагимиз ютуқлари кафолати бўлади.


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-08-26 10:39:44

Жойларда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан ҳамкорликда “Истиқлол шуъласи” каби намунали фермер хўжаликлари ходимлари билан учрашувлар ташкил этиш ва ўзаро тажриба алмашишларини ташкил этиш лозим.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-26 09:42:55

“Истиқлол шуъласи” фермер хўжалиги раиси Б.Одиловнинг олиб бораётган ишларига ривож тилаймиз.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-08-26 09:37:39

Янги райсимиз фермерлар тилин жудаям яхши билиш ва тадбиркорликни куллаб кувватлаш борасидаги мул иажрибаси партиямизнинг ишлари янада ривожланишига партиямизнинг жамиятдаги фаоллигин оширишда кул келади. Партиядошларимизнинг Келгуси ишларида омадлар тийламиз


Мустафаев Бахтиёр ЎзЛиДеП аъзоси, Самарқанд шаҳри2018-08-26 09:36:45

“Истиқлол шуъласи” фермер хўжалиги раиси Бахтиёр Одилов каби ишбилармонларнинг сони кўпайишини хоҳлаймиз. Тадбиркоримизнинг келажакдаги ишларига муваффақиятлар тилайман.


Носирова Шоира Навоий вилояти Кармана туман Кенгаши депутати2018-08-26 07:16:12

Президентимиз томонидан қабул қилинган Қарор ва Фармонлар ҳамда партия дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли ўртасида тарғиботини кўчайтириш, томорқаларидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш фуқороларни фаровон яшашини, сиёсий билимларини, фаолликларини ошишига ёрдам беради. .


Абдусатторов Фахриддин - O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши аппарат раҳбари2018-08-25 23:37:47

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан ҳамкорликда ҳар бир туманда мавжуд “Истиқлол шуъласи” каби намунали фермер хўжаликлари ва уларда ташкил этилган БПТ фаолиятини ибрат қилган ҳолда фермер хўжаликлари раҳбарларининг учрашувлари ва ўзаро тажриба алмашишларини ташкил этиш фермерлар фаолиятининг, шунингдек уларнинг сиёсий билимлари ҳамда фаолликларининг ошишини таъминлайди.


Тошкент шах.Ёшлик талабалар шахарчаси Кенгаши аппарат рахбари Н.Закирова2018-08-25 21:51:09

Хозирги кун талабига хос булган холда ахоли уртасида бундай муаммоли масалани жойида хал килиб тушунтириш ишларини олиб борилиши Актам Хаитов томонидан яхши натижа берадиган ва партиямиз сафини янада купайтирадиган ишлар олиб борилмокда.Биз хам уз навбатида ишларни жадал олиб бориш учун бор кучимизни аямаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+