“Муштарий–Оқдарё” МЧЖ корхонасининг 13 нафар ходимлари партия сафига қабул қилинди

03.09.2018, 17:01

“Муштарий–Оқдарё” МЧЖ корхонасининг 13 нафар ходимлари партия сафига қабул қилинди

Оқдарё туманидаги “Янгиқишлоқ” МФЙда жойлашган “Муштарий –Оқдарё” МЧЖ корхонаси фаолият юритаётганига бир йилдан ошди. Ҳозирда бу ерда 400 дан ортиқ ишчи-хизматчилар меҳнат қилишмоқда. Ушбу тикув корхонасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар нафақат ички бозорда балки қатор хорижий давлатлар бозорларида ҳам харидорлари кўпаймоқда. Бу ерда фаолият юритаётган ходимларнинг аксариятини ёшлар ташкил этади.

Шу муносабат билан O‘zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан  мазкур корхонада “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз - ёшлар!” мавзусида учрашув ўтказилди. Тадбирда партиянинг Оқдарё туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ахрор Хомидов сўзга чиқиб, ўтган давр давомида эришган ютуқлар хусусида гапирар экан, мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор ҳақида алоҳида тўхталди.

- Ёшларимиз юртимиз келажаги, эртамиз эгаларидир. Уларга давлатимиз томонидан  кейинги йилларда эътибор янада кучайтирилмоқда. Жумладан,“Ёшлар келажагимиз” давлат дастури асосида 14 - 30 ёшгача бўлган ёшларга имтиёзли кридетлар ажратилаётганлигини катта воқеа деб биламан. Чунки 14 ёшли болага ишонч билдириш, унинг ғояларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликка йўналтириш, келажакда юртимиз равнақи учун хизмат қиладиган катта-катта ишбилармонларни кашф қилишга хизмат қилади, - дейди А.Хомидов. 

Тадбир савол-жавоб, баҳс мунозарага бой бўлди. Унда мамлакатимизда “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, қишлоқларимиздаги ўзгаришлар хусусида сўз борди. 

Учрашув давомида 13 нафар корхонанинг ишчи ходимлари партия сафига қабул қилинди. Яна 10 дан ортиқ ходимлари партияга кириш истагини билдирдилар.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1968
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-09-05 10:28:19

Ёшларимиз юртимиз келажаги, эртамиз эгаларидир. Уларга давлатимиз томонидан кейинги йилларда эътибор янада кучайтирилмоқда. Янги қабул қилинган партия аъзоларига омад тилаймиз


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-09-05 08:28:45

Янги қабул қилинган аъзоларга партиямиз сафидан муносиб ўрин топадилар деб ишонч билдирдириб қоламиз.


Мустафаев Бахтиёр, ЎзЛиДеП аъзоси, Самарқанд шаҳри2018-09-04 16:21:19

Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатни партиямиз фаоллари ҳар бир корхона ва ташкилот ходимларига тўғри тушинтириб, уларга етказа олса сафимиз янада кенгайган бўлар эди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+